Ҳоким қарори

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

 

 

Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

Қ A P O P Қ И Л А М А Н:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли ҳамда Навоий вилоят ҳокимининг 2019 йил 2 августдаги Қ-127-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимида Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, кўмир маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш жараёнининг боришини ўрганиш ва назорат қилиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини мувофиқлаштириш, иссиқлик энергияси ва ичимлик сув етказиб бериш бўйича туман штаби ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қуйидагилар:

туман иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага;

асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарини, ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, кўп хонадонли уй-жой фондини ҳудудлар бўйича 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-5-иловаларга;

2019/2020 йиллар куз-қиш даври учун кўмир ва кўмир брикет, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудларбўйича етказиб бериш топшириқлари 6-иловага;

туман иқтисодиёти тармоқларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш туман комиссияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4.Туман ҳокими ўринбосарлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссияларни ташкил этсинлар.

Туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5. Туман ҳокими ўринбосарлари (Б.Рахмонов, У.Назаров, К.Аллаев):

бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар-жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

ўрганиш натижалари бўйича корхона ва ташкилот раҳбарлари билан келишган ҳолда туман ҳокими ўринбосарлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.

6. Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўлими (У.Назаров)га ушбу қарорнинг бажарилишини ҳар чорак якуни билан туман ҳокимлиги йиғилишларида танқидий муҳокамага киритиб бориш топширилсин.

7. Туман ҳокимининг 2018 йил 18 июлдаги "Туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қ-549-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Туман ҳокими ўринбосари (К.Аллаев), "Навбаҳор тонги” газетаси таҳририяти (Б.Ҳотамов)га ушбу қарорни расман матбуотда эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

Туман ҳокими Л.Облақулов


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.