O‘zLiDeP Дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ва сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган давра сухбати ўтказилди

O‘zLiDeP Дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар  ва сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган  давра сухбати ўтказилди Кун тартибидаги масала юзасидан O`zLiDeP вилоят Кенгаши аппарат раҳбари М.Эшниёзов сўзга чиқиб, Партиямизнинг асосий Дастури бугунги ислоҳотлардан ортда қолаётганлиги партиянинг мавқеига мос келмаслигига гувоҳ бўлаётганимиз, бугунги сайловчининг талаби яқин йиллардаги сайловчи талабидан анча фарқ қилишини, бугунги сайловчи янгиланаётган Ўзбекистон фуқароси эканлиги, сўз ва ахборот эркинлиги ҳуқуқи кенг таъминланганлиги, сиёсий қарашлари анча теранлиги, ижтимоий фаоллашганлиги, бир сўз билан айтганда очиқ ахборот маконидан ҳеч бир монеликсиз фойдаланаётган сайловчиларнинг талаби эканлиги ва 2017 йилда Давлат раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши мамлакатимизда жамиятни янгилаш ва модернизация қилишнинг узоқ муддатли дастури, тизимли ва изчил либерал ислоҳотлар, мамлакатнинг мутлақо янги қиёфасини шакллантириш ва унинг барқарор ривожланишини таъминлашнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқдалигини инобатга олиб, Ҳаракатлар стратегияси талабларига Партия дастури жавоб бермаётганлиги, шундан келиб чиқиб Партиянинг янгиланган Дастури ва Сайловолди дастури Ҳаракатлар Стратегияга ҳамоҳанг ишлаб чиқилганлиги баробарида амалдаги Дастур еттита бўлимдан иборат бўлган бўлса, таклиф этилаётган дастур лойиҳаси Стратегия тузилиши каби беш бўлимдан иборат эканлиги, амалдаги сайловолди дастурида ҳам Стратегияга мос равишда бўлимларнинг номланиши ва кетма-кетлик бўйича жойлари ўзгариб, қатор тузатишлар киритилганлиги ҳамда Дастур лойиҳасини тайёрлаш жараёнида Стратегия билан бир қаторда 2016 йил сентябрдан қабул қилинган Президент ҳужжатларининг, ижтимоий-иқтисодий давлат дастурлари буларнинг барчаси таҳлил этилиб, амалдаги қонунчилик, халқаро тажриба имкон қадар кўриб чиқилганлиги юзасидан маълумот бериб ўтди ва O‘zLiDeP Дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ва сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган мазкур давра сухбатида иштирок этаётган партия фаолларидан ўз таклиф ва муносабатларини билдиришларини сўради.

Тадбир давомида O‘zLiDeP туман Кенгаши фаолларидан тумандаги 8-умумтаълим мактаби ЎТИБДЎ А.Карабаев партия фаолларини қўллаб қувватлаш мақсадида имтиёзлар яратиш (даволаниш, уй-жой олиш, автокредит) таклифини киритди. Олий таълим соҳасида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш таклифини 22-умумий ўрта таълим мактаби ММИБДЎ Ш.Холбоев киритди.Туман ХТБ мудир ўринбосари Ж.Собиров томонидан олий таълимга қамров жараёнида ЎзЛиДеП ўрнини ошириш, мактаб ўқувчиларига кредит ажратилиши, кредитлар фақат ўқувчилар учун ажратилиши ва Ёшлар банкини ташкил этиш таклифини киритди. Бундан ташқари туман ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи У.Ғуломова томонидан ногиронларга имёзларни кучайтиришни, Ёшлар иттифоқи туман бўлими ходими С.Каримов томонидан 11 синфларни тадбиркорликка жалб қилишда тўловларни камайтириш, туман тиббиёт бирлашмаси марказий поликлиника мудири Ф.Ўсаров томонидан хусусий секторни ривожлантириш, тиббиёт ходимларига хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда имтиёзлар бериш, умумий амалиёт шифокорларини иш билан таъминланишини тўғри ташкил этиш таклифини, "Навбаҳор тонги” газетаси бош мухаррири Б.Хотамов томонидан партиянинг моддий базасини ривожлантириш, фуқаролар мурожаатларига муносиб жавоб бериш таклифини, ЎзЛиДеП фаоли М.Тўрақулов томонидан мактабларда олий таълим муассасаларига ўқишга топширишда олдиндан 9-10-11 синфлар учун онлайн тест марказлари ташкил этиш ва бу орқали олий таълим муассасаларига кирувчи талабалар сонини кўпайтириш таклифини, ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутати Г.Олтинова томонидан тадбиркорларга имтиёз яратиш мақсадида таълим тизимига кўмаклашувчи марказлар ташкил этиш, хусусий таълим марказларига имтиёзлар яратиш таклифлари берилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навбаҳор туман бўлими томонидан ўтказилган O‘zLiDeP Дастурига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар ва сайловолди дастури лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган давра сухбати давомида O`zLiDeP Сиёсий ижроия қўмитаси бўлим мудири Ғ.Турғунов, Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг O`zLiDePдаги депутатлик гуруҳи аъзолари ва партия фаоллари ўз фикр ва муносабатларини билдириб ўтишди.

Навбаҳор туман Кенгаши аппарат раҳбари О.Атақулов



 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.