Аҳолини рўйхатга олиш тартиби, моҳияти ва унинг истиқболлари

Мамлакатимизда охирги марта 1989 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган. Бу эса демография ва миграциядаги ўзгаришлар, аҳоли сони, ёши, жинси таркиби, ҳудудлардаги аҳолининг жойлашуви ва бошқа ижтимоий-демографик маълумотларни қўллаш чекловларни келтириб чиқармоқда.

            Шу каби жиҳатлар инобатга олинган ҳолда Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ФП -5655 –сонли Фармони қабул қилинди. Мазкур хужжат асосида 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тартиби ўтказилади ва бунга давлат статистика қўмитаси ваколатли орган сифатида белгиланди.

            Ҳар қандай давлатнинг тарихи – бу биринчи навбатда унда яшайдиган халқнинг тарихи, аҳолисининг сони ва тартиби, унинг иқтисодий ва ижтимоий тавсифларида ўз ифодасини топади. Аҳоли сони бўйича аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади.

            Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулохазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкун бўлади.

            Аҳолини рўйҳатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги "фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқиёсида кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли аҳборот манбаи ҳисобланади

 

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.