“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ЎЗ ҚЎЛИМ БИЛАН ЯРАТАМАН” танлови бўлиб ўтди

“ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРНИ ЎЗ ҚЎЛИМ БИЛАН ЯРАТАМАН” танлови бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида айни вақтда жойлардаги таълим муассасаларида кўплаб тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Туманимиздаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Инновацион ғояларни ўз қўлим билан яратаман” номли республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Истеъдодли педагоглар ва ўқувчиларнинг энг яхши инновацион ғояларини кенг тарғиб этиш, ёш авлоднинг маънавий интеллектуал салоҳияти, онгу-тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она ватани ва халқига муҳаббат-садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижодкор ўқитувчи ва ўқувчиларни аниқлаш мақсадида ўтказилган ушбу танловда тумандаги барча умумтаълим мактабларидан учта йўналиш бўйича 3 нафардан ўқувчилар иштирок этишди.

Танлов доирасида янгидан-янги инновацион ғояларни таклиф этган ўқувчилар орасидан энг яхши ғоя муаллифлари танлаб олинди. Ҳакамлар хулосасига кўра, 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Бекзод Одиловнинг "Электр токини ўлчаш” ғояси, 25-умумтаълим мактаби ўқувчиси Раҳмон Ҳамроевнинг "Қуёш нурида ҳаракатланадиган трамвайни яратиш” ғояси ва 37-ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиси Шавкат Рустамовнинг "Янги усул билан жўжа етиштириш” ғояси "Энг зўр инновацион янгиликлар” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Шунингдек, 14-умумтаълим мактаби ўқувчиси Маъруф Кенжаевнинг "Алифбо” яратиш ғояси, 1-умумтаълим мактаби ўқувчиси Шахина Мухторованинг "Кабутар мактаби”ни очиш ғояси ҳамда 13-умумтаълим мактаби ўқувчиси Гўзал Давронованинг "Тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига тоза ичимлик суви етказиб бериш” ғояси "Инновацион ғояни янги фан технологиясига боғлаш” номинацияси бўйича тақдирланди. "Энг зўр инновацион ғоя” номинацияси бўйича эса 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Асилбек Баротқулов, 10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Аллаева, 6-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ойша Қулмуродовалар ўзларининг инновацион ғояларини ноанъанавий расмларда тасвирлаганликлари алоҳида эътироф этилди.

Ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар туман Халқ таълими бўлимининг "Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

 

 

Сайёра КЕНЖАЕВА,

туман Халқ таълими бўлими

ўқувчиларни маънавий-ахлоқий

тарбиялаш шуъбаси раҳбари

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.