Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда

Бошланғич партия ташкилотларининг  ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда 

Партия Уставининг 9.4. бандига мувофиқ Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси бошланғич партия ташкилотларининг йиғилишларини тизимли ташкил этиш, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 2018 йил 8 февралдаги 01-08/06-сонли ҳамда Навоий вилоят худудий партия ташкилотининг 2018 йил 10 февралдаги 02/05-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайловлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳисобот-сайловлар кўтаринки руҳда ўтиши билан бир қаторда ўзининг долзарблиги билан муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Ушбу йиғилишларда:

1. Бошланғич ташкилотининг 2017 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи (Бошланғич партия ташкилоти раиси)

2. Ташкилий масала: Бошланғич партия ташкилоти раиси сайлаш тўғрисида.

3. Бошланғич партия ташкилотининг 2018 йил учун иш режаси тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2018 йилдаги устувор вазифалари тўғрисида.

Бундан ташқари қўшимча масалалардан қуйидагилар:

- "Президент ғоялари билан келажак сари” шиори остида "Ўзбекистон фаол тадбиркорлари анжумани”да қабул қилинган Ўзбекистон тадбиркорларига мурожаатини тарғиб қилиш;

- "Партия депутатлик гуруҳлари ва бошланғич партия ташкилотларининг аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни”;

- Бошланғич партия ташкилоти Кенгаши аъзоларини сайлаш (партия аъзолар сони 30 нафардан ортиқ бўлса);

- O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши, вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига таклиф ва мулоҳазалар каби масалалар кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирда юқорида айтиб ўтилганйиғилишлар ОАТБ "Агробанк” туман филиали, "Бешработ”, "Кескантерак”, "Янгиқўрғон”, "Янгийўл”, "Туман ҳокимлиги”, "Болалар санаторийси”, "Афросиёб Гулшани”, "Аслон бобо”, "Дизстанция”, "Қоровултепа” каби бир қатор БПТларида бўлиб ўтди.

Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари жорий йилнинг 15 майига қадар давом этади.

О.Атақулов

O`zLiDeP Навбаҳор туман

Кенгаши аппарат раҳбари



Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.