Ҳ О К И М В А Ё Ш Л А Р учрашуви бўлиб ўтди

Муниса Аъзамова туманимиздаги Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси. Соҳир қалам соҳибаси бўлган бу истеъдодли қизни нафақат вилоятимизда, балки Республикамизда ҳам ёш истеъдодли шоира сифатида яхши танишади. Чунки, Муниса ёш бўлишига қарамасдан бадиий ижоднинг шеърият йўналишида ўз овозига эга. Унинг шеърлари вилоят, республика матбуотларида мунтазам чоп этилиб келинаётир. Бир қанча шеърий китоблар муаллифи бўлган шоира синглимиз яқинда бўлиб ўтган "Юрт келажаги” кўрик-танловининг Республика босқичида ғолиб, деб топилди. Туманимизда Муниса Аъзамова каби иқтидорли, шижоатли ёшлар кўплаб топилади. Уларнинг орзулари рўёби йўлида "Камолот” ЁИҲ қанот бўлаётир.Ҳ О К И М   В А   Ё Ш Л А Р учрашуви бўлиб ўтди

Ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштирган "Камолот” ЁИҲ мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, сиёсий ва иқтисодий жараёнларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторидан мустаҳкам ўрин эгаллаши, ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда етакчи кучга айланган. Шунингдек, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш каби мақсадларни ҳам ўз олдига қўйган.

Айни чоғда "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши қошида 58 та бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатаётган бўлиб, улар 7537 нафар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган аъзоларни ўз атрофига жамлаган. Ҳаракат қошидаги "Камалак” болалар ташкилоти айни вақтда 616 нафар 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган аъзоларига эга.

Мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Ҳаракатнинг энг катта лойиҳаларидан бири бўлиб, "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар Дастури”нинг 9-бандига асосан жойларда амалга оширилаётган сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, ёш авлодни ушбу жараёнларга кенг жалб этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.Ҳ О К И М   В А   Ё Ш Л А Р учрашуви бўлиб ўтди

Бу галги "Ҳоким ва ёшлар” учрашуви 2016 йил 12 декабрь куни туманимиздаги 11-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди. "Ватан келажаги сенинг қўлингда” шиори остида ташкил этилган учрашувда туманимиздаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари туман ҳокими А. Нарзиев билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича фикрлашишди. Шунингдек, ёшлар томонидан берилган саволларга туман ҳокими ва масъуллар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди. Тадбир сўнггида ўзининг аъло хулқи ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, Республика миқёсидаги кўрик-танловлар ғолибларига туман ҳокимлиги ва "Камолот” ЁИҲ туман Кенгашининг "Ташаккурнома”лари ва эсдалик совғалари топширилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.