Навбаҳорда мустақиллик тантаналари тобора қизғин тус олмоқда

Навбаҳорда мустақиллик тантаналари тобора қизғин тус олмоқдаЖонажон Республикамиз чорак асрлик машаққатли ва залворли йўлни босиб ўтди. Шу йигирма беш йил мобайнида биз мисли кўрилмаган улкан натижаларни қўлга киритдик. Бу ютуқлар билан ҳар қанча фахрлансак ва ғурурлансак арзийди.

Бутун Республикамиз бўйлаб мустақиллик шодиёналари кенг нишонланмоқда.

Жумладан Навбаҳор туманида ҳам ушбу шодиёналар аллақачон бошланиб кетган. Бугун яъни 2016-йил 29-июль куни тумандаги 11-умумтаълим мактабида туман ҳокимлиги, туман Маънавият тарғибот бўлими, ЎзМТДП туман Кенгаши ва партия фаоллари билан ҳамкорликда бир гуруҳ маҳалла фаоллари ва ёшларни жалб қилган ҳолда маънавий-маърифий, тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида партиянинг туман Кенгаши раиси Ф.Ражабов, раис ўринбосари Р.Саильхонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва маҳалла фаоллари сўзга чиқиб бутун халқимизни яқинлашиб келаётган айём билан чин қалбларидан табрикладилар.

Халқ тили-ю дилида фақат ва фақат шукроналик. Шундай имкониятларни яратиб берган мухтарам Президентимиз ҳақларига дуо қилишдан бир зум ҳам тўхтаётгани йўқ. Бутун халқимиз ушбу айёмни кўтаринки руҳ ва катта тайёргарлик кўрган ҳолда кутиб олмоқда.

Зеъро шундай тинч ва осойишта юртга байрамлар, тўйлар ярашади. Илоҳим мустақиллигимиз абадий бўлсин.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.