МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Навбаҳор туманида Маънавият ва маърифат бўлинмаси ва туман мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бўлими билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 октябрдаги "Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 558-сонли қарори, умумий ўрта таълим муассасаси директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги 44-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўқув-семинари  ташкил этилди. Семинарни туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Д.Убайдуллаев, Навбаҳор туман ҳокимининг матбуот котиби, ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Э.Бобоназаров, туман халқ таълими бўлимининг маънавий ва маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш шўба мудири С.Кенжаевалар ўтказдилар.
Семинарда тумандаги 37 та умумий урта таълим мактабларининг ММИБДЎ лари иштирок этишди ва туманда маънавий-маърифий муҳитни юқори даражага кўтариш ва ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш борасида ўзларига керакли маълумотларни олдилар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.