ЎзМТДП нинг Навбаҳор туман кенгаши фаолияти

ЎзМТДП нинг Навбаҳор туман кенгаши фаолиятиЎзМТДП бугунги кунда Республикамизда катта нуфузга эга бўлган партиялардан биридир. Партиянинг турли жабҳалардо олиб бораётган сиёсати асосан халқ манфаатлари ва миллий ўзликни англаш билан чамбарчас боғлиқдир. Буларнинг барчаси Республикамизда партиялар фаолияти учун яратиб берилган кенг имкониятлар, партиянинг марказий, вилоят ва туман кенгаши раислари ва уларда сайланган депутатларнинг халқ дардини ўз дардидек ҳис этиб бефарқ бўлмасдан астойдил муаммо ечимини излаш ва бартараф этиш устида ишлаётганликлари маҳсулидир.

Жумладан Навбаҳор туманида ҳам бу борадаги ишлар ҳавас қилса арзигулик. ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Ф.Ражабов ва халқ томонидан сайланган партия депутатлари олиб бораётган ишларни эса алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

ЎзМТДП Навбаҳор туман Кенгаши, Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ва Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда 17 - "Ўзбекистон” сайлов округидан сайланган депутат Б.Ходиев жойларда сайловчилар ва фуқаролар билан учрашувлар, қабулларда маҳаллалар фаоллари ва сайловчилар томонидан берилган кўплаб мурожаатларни ижобий ҳал қилиш устида иш олиб боришмоқда. Шу билан биргаликда доимий депутатлик сўровлари юбориб маҳаллалар ва маҳалла аҳолиси учун қулай шарт-шароит яратиб бериш йўлида катта жонбозлик кўрсатишмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.