Навбаҳор туманида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилмоқда

Савдо ярмаркаларида кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда. Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, салқин ичимликлар, гўшт, гуруч, умуман олганда, аҳоли дастурхони учун энг керакли ноз-неъматлар билан тўлдирилмоқда.
"Бешработ деҳқон бозори" атрофида ташкил қилинган ярмарка фикримиз далили.

Бозор маъмуриятининг маълум қилишича, ярмаркада аҳоли учун зарур бўлган мева-сабзавот, мол, қўй ва товуқ гўштлари, балиқ, тухум, шакар, гуруч, картошка, пиёз, қандолат каби 24 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари имтиёзли, қулай ва хамёнбоп нархларда сотилиши таъминланмоқда. 

Шунингдек, туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар томонидан аҳолига қулайлик яратиш ҳамда истеъмол учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини мақбул нархларда етказилишини таъминлаш мақсадида  бундай ярмаркалар маҳаллаларда ҳам ташкил этилмоқда.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.