Саховат

Қурбон ҳайити мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, сабр-қаноат каби фазилатларни эъзозлаш, бугунги тинч ва фаравон ҳаётимизни қадрлаш, одамларни бир-бирига яхшилик қилиш, аҳил ва ҳамжиҳат  бўлиб яшашга даъват этадиган ҳамда ёш авлодни Ватанимизга муҳаббат, азалий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган тарғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилаларда меҳр-оқибат ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий ишлар диққат марказидадир.
Ушбу айём кунларида тумандаги Даввлат хизматлари маркази, Адлия бўлими, Кадастр агентлиги, Қизил ярим ой жамияти ҳамда тадбиркорлар ҳомийлигида туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида руйхатда турган ёлғиз кексалар ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, турли шаклда байрам совғалари берилди. 

Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий хизматларни
ривожлантириш бўлими бошлиғи
У.Б.Ғуломова

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.