Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди

Давлат Раҳбари ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишларида берилган топшириқлар ижрсини таъмилаш мақсадида ўрганишлар ўтказилди

Навбаҳор туманида аҳолини нон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида нон ишлаб чиқарувчи корхоналарига бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳокими А.Ўроқов, туман прокурори И.Бабамурадов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ф.Эргашев ва прокуратура ҳузуридаги департаменти ходимлари томонидан "Нон ва нон маҳсулотлари" ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг фаолияти, хусусан уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари, товар хом-ашё биржаси орқали ун сотиб олиш жараёни, брокерлар билан шартномавий муносабатларни йўлга қўйганлиги, корхонада ун захираси ва айланма маблағларининг мавжудлиги, шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида санитария талабларига риоя қилинаётганлиги аҳволи жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 

Ўтказилган ўрганишлар давомида озиқ-овқат нархлари, уларнинг асоссиз оширилишини олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар, аҳолига мунтазам озиқ-овқат ва қолипли нон маҳсулотларининг етказилиши ҳолати кўздан кечирилди. Тадбиркорлар ва сотувчилар билан суҳбат ўтказилиб, мавжуд муаммолари ўрганилди. Шунингдек, ўтказилган суҳбатлар давомида зарурий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини сунъий равишда оширмаслик бўйича тушунтиришлар ва тегишли тавсиялар берилди.
Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди
Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди
Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди
Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди
Навбаҳор туманида нарх наволар ҳолати ўрганилди ва қолипли нон ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.