1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Бу кунни болалар ҳар йили орзиқиб кутади. Айниқса, ота-оналар фарзандларига қандайдир кутилмаган совғалар қилишга ҳаракат қиладилар. Жудаям ишга кўмилган энг банд ота-она ҳам болалар кунида фарзандига вақт ажрата олади. 
Ҳеч уйлаб кўрганмисиз, нега болалар истироҳат боғларини яхши кўришади, балки арғумчоғу, учиш атракционлари ёки турли уйинчоқлар ҳадя этилиши туфайлидир. Балки, ширинлигу музқаймоқлар боисдир. Балки, болаларнинг кўплиги учундир. ЙЎҚ...Афсуски, биз катталар ўйлаганимиздек эмас.
Улар асосан ота-оналари қўлидан ушлаб, қанчалар меҳрибон оналари, қанчалар ғамхўр оталарининг борлигини кўз-кўз қилиш учун ҳам истироҳат боғларига чиқишади. Айримларининг «дадам, ойим бугун ман билан чиқдилар», дея пичирлаб роса қувонганини кузатасиз. Болалар кунида улар фақат суянган тоғларининг ўзлари билан бирга бўлишларини ҳоҳлашади, улардан МEҲР исташар экан, холос.
1 ИЮНЬ «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» байрами муносабати билан Навбаҳор тумани марказида жойлашган «Маданият ва истироҳат боғи» да «Болаларга беринг дунёни» шиори остида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам муносабати билан кўнгилочар ва маданий тадбирлар, концерт дастурлари, эртак қаҳрамонларининг чиқишлари, викториналар, болажонлар иштирокида спорт мусобақалари, кўргазмалар, болажонлар ижросида театрлаштирилган саҳна кўринишлари, туман маданият бўлими хонандалари ва 11-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан куй, қўшиқ, рақслар ижро этилмоқда. Байрамни салқин боғда, мусиқали фаввора атрофида, музқаймоқлар ва салқин ичимликлар истеъмол қилиб, кўнгилга хуш ёқувчи шўх шодон мусиқалардан қувнаб, хурсандчилиги болажонларнинг беғубор кўзларидан намоён бўлмоқда. Байрам тадбирида туман ҳокими А.Ўроқов ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларни самимий қутлади ва совғалар улашди.
 
1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.