ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманида бўлиб, ҳудуддаги бир қатор ижтимоий ва саноат объектларида амалга оширилаётган ишлар жараёни билан яқиндан танишди. Вилоят раҳбарига ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари ва туман масъуллари ҳамроҳлик қилдилар.

Дастлаб Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги Навбаҳор кўп тармоқли техникуми фаолияти ва муассасада бугунги кунда мавжуд муаммолар ўрганилди. Ташриф доирасида тегишли мутасаддиларга ўқув-амалиёт устахонасини "Моно марказ"га айлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш тавсия этилди. Шунингдек, техникум ҳудудини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш борасида вилоят ва туман мутасаддиларига топшириқлар берилди.
Ташрифи давомида "Қоражон” маҳалласида жойлашган "Кичик саноат зонаси” билан танишар экан, вилоят раҳбари масъулларга бу ерга инвесторларни жалб этиш ва тадбиркорлик субъектларни кўпайтириш борасидаги ишларни жадаллаштириш шартлигини уқтирди. Ушбу маҳалладаги "Манзарали кўчатлар етиштириш питомниги”да бўлиб, етиштирилаётган 50 минг тупдан зиёд 25 турдаги турли манзарали кўчатларни парваришлаш жараёнлари билан танишди. Ўрганиш асносида бу ерда фаолиятни такомиллаштириш ва ўсимлик турларини кўпайтириш бўйича тавсиялари билан ўртоқлашди.
Кейинги манзил "Гулистон” маҳалласи бўлди. Ушбу ҳудудда жойлашган 18 гектарга яқин фаолияти тўхтаган иссиқхоналар кўздан кечирилиб, муаммолар ўрганилди. Иссиқхоначилик билан шуғулланаётган тадбиркор-деҳқонларни қўллаб-қувватлаш, уларга шароит яратиш ва иссиқхоналар фаолиятини қайта тиклаш лозимлиги таъкидланиб, бу ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, вилоят раҳбари томонидан "Гулистон” маҳалласи ҳудудида фойдаланишдан чиққан ер майдонларини фойдаланишга қайтариш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ҳам вилоят ва туман мутасаддиларига тегишли вазифалар топширилди.
Н. Турсунов ҳамроҳлари билан биргаликда тумандаги "Пахтакор” маҳалласида жойлашган "Тиббиёт пункти" фаолияти билан ҳам танишиб, мавжуд шарт-шароитлар ҳақида тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича қандай ишларни амалга ошириш масаласи мутахассислар иштирокида муҳокама қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Шундан сўнг Н.Турсунов "Пахтакор" маҳалласида туман фуқаролари учун сайёр қабул ўтказди. Қабулда 10 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этишди.
Юзма-юз суҳбат чоғида фуқароларнинг ҳар бир мурожаати алоҳида назоратга олиниб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Хусусан, фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқлар, кредит ва коммунал масалалари билан боғлиқ мурожаатлари ижроси юзасидан тегишли раҳбарларга топшириқлар берилди.
Мурожаатларнинг барчаси жойида ўрганилиши ва ишчи гуруҳ хулосасига асосан амалий ёрдам кўрсатилиши бўйича фуқароларга тушунтиришлар берилди.
Ташриф давомида вилоят раҳбари шунингдек тумандаги 23-умумтаълим мактабида бўлиб, муассасанинг моддий-техник базаси, бу ерда ташкил этилган тўгараклар ва олиб борилаётган таълим-тарбия жараёнларини кўздан кечирди. Муассаса раҳбарининг мактабга қўшимча бино, спорт ва фаоллар заллари қуриш, синф хоналарини зарур мебель ва жиҳозлар билан таъминлаш борасидаги таклифларини тинглаб, ушбу мактаб ва барча умумтаълим муассасаларига амалий ёрдам кўрсатилиши ҳақидаги ўз режалари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, ушбу мактабда IT соҳасини ривожлантириш бўйича ҳам ўз таклиф ва тавсияларини берди.
Н. Турсунов Навбаҳор туманига ташрифи давомида "Қоровултепа” маҳалласи ҳудудида янгидан барпо этилаётган ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Pure nature oils" МЧЖ қурилиш таъмирлаш ишлари билан ҳам танишди. Ушбу лойиҳа бўйича ишларни жадаллаштириш ва тез фурсатларда ишга туширилиши зарурлиги мутасаддилар иштирокида муҳокама қилиниб, бу борадаги топшириқлар ижроси учун аниқ муддатлар белгиланди.
Шунингдек ушбу маҳалладаги "Aziametrprommash" МЧЖ томонидан саноат учун ҳаво филтрлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Бу ерда йиллик ишлаб чиқариш қуввати 7200 донани ташкил этади. Хитой тенологиялари асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар дастлаб ички бозорга йўналтирилади.
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ
ВИЛОЯТ РАҲБАРИ НАВБАҲОРДАГИ ИЖТИМОИЙ ВА САНОАТ ОБЪЕКТЛАРИДА КЕЧАЁТГАН ЖАРАЁНЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.