Молия бўлими томонидан МАЪЛУМОТ

Навбаҳор туманида Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг "openbudget.uz” расмий веб сайти орқали ташаббусли бюджет жараёнига ажратилган маблағлар бўйича Молия бўлими томонидан 

МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072, ПҚ-5250-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджетидан 1334.9 млн сўм маблағлар шаклланиб, 2021 йил 1 июлдан 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "openbudget.uz” расмий веб сайти орқали мавжуд тумандаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида туманда истиқомат қилувчилар учун аҳамиятга эга бўлган жами 128 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган  11 та таклифлар ғолиб деб топилиб ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 4224.0 та овоз билдирилди.
Навбаҳор туманида 2021 йил туман маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари ҳамда республика бюджети маблағлари ҳисобидан фуқаролар ташаббуси жамғармасига жами бўлиб 1334.9 млрд.сўм (республика бюджетидан қўшимча 1219 млрд сўм)маблағ ажратилди. Жумладан                                                                          -Тумандаги 31-умумий ўрта таълим мактабининг ешик ва деразалирини замонавийларига алмаштириш ва мактаб файесини таъмирлаш учун 1106 та овоз, 60 млн сўм маблағ ажратилди;
- Тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг иситиш қозонлари ва иситиш тизимини таъмирлаш учун 876 та овоз, 80 млн сўм маблағ ажратилди;
- Тумандаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг ташқи фасад қисми ва эшик хамда деразаларини янгилаш учун 680 та овоз, 60 млн сўм маблағ ажратилди;
- Тумандаги 16-умумий ўрта таълим мактабининг ташқи ва ички қисмларини таъмирлаш учун 571 та овоз, 135 млн сўм маблағ ажратилди;
- Тумандаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг синифхоналарини жихозлаш учун 356 та овоз, 25 млн сўм маблағ ажратилди;
- Навбаҳор туман мактабларга спорт жихозлари олиш учун 197 та овоз, 100 млн сўм маблағ ажратилди;
-Тумандаги БУСМга қарашли бассенларнинг филтер насосларини алмаштириш учун 100 та овоз, 120 млн сўм маблағ ажратилди;
-Тумандаги мактабгача таълим бўлимларидан бунги кунда хаво хароратини ўта иссик булганлиги сабабли совутгичлар ўрнатиш учун 93 та овоз, 120 млн сўм маблағ ажратилди;
-Тумандаги 27-умумий ўрта таълим мактабига жалюзи пардалар ўрнатиш ва зовур учун тунукаларни таъмирлаш 87 та овоз, 35 млн сўм маблағ ажратилди;
-Тумандаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг ташқи кўринишини яхшилаш учун 44 та овоз, 270 млн сўм маблағ ажратилди;
-Тумандаги 24-умумий ўрта таълим мактабига замонавий кўргазмали жихозлар олиш учун 31 та овоз, 10 млн сўм маблағлар ажратилди.

Натижада, фуқаролар томонидан берилган таклифларнинг  қарийиб 81.8 фоизи умумтаълим мактабларини жорий таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хамда 9.1 фоиз мактабгача таълим ва 9.1 фоизи спорт  сохаларни ривожлантириш бўйича амалга оширилди.
Ушбу таклифларни ёқлаб, фуқароларимиз овоз бериш жараёнида иштирок этганликлари, жамоатчиликнинг бюджет маблағларини тақсимлашдаги роли ошаётганидан далолат беради.
Ушбу жараённи 2022 йилдан кенгайтириш мақсадида, туман бюджетининг жами харажатларининг 5 фоизи хамда туман махаллий бюджети параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизини жами 6012,3 млн сўм маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш белгиланмоқда.

Мурожаат учун телефон: 79-562-14-62 79-562-12-31

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.