Сайёр қабул

Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди раислари Навбаҳор туманида ҳудуд аҳолиси билан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули ўтказди

    Сайёр қабулда суд раислари томонидан 19 нафар фуқаро мурожаатлари қабул қилинди, мурожаатларнинг аксарияти мол-мулк низоси, суд томонидан тайинланган жазоларни камайтириш, имтиёзли пенсияга чиқиш, қарздорликни ундириш, никоҳдан ажратиш ва алимент ундириш юзасидан қилинган мурожаатларни ташкил этади.

Мазкур мурожаатларнинг 15 таси тегишли тартибда кўриб чиқиш учун қабул қилиниб, қолганлари юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари Навоий вилоят суди раиси Х.Кудратов томонидан  тумандаги дорихона сотувчилари билан улар фаолият юритаётган дорихоналарда "Ноқонуний дорилар савдоси Психотроп моддалар ва кучли таъсир қилувчи дориларни сотиш қонунга хилоф эканлиги, бу борада жавобгарлик масалалари юзасидан соҳа ходимларига ҳуқуқий тушунтиришлар берди.

Сўнгра, судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этиш бўйича амалга оширилган ислоҳотлар тадбирлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, умуман одил судловга эришишни ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини берганлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларига тўхталиб, эндиликда судлар фаолиятига "ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббус илгари сурилганлиги борасида сўз юритилди. Эндиликда "ягона дарча” тартиби 2022 йил январь ойидан бошлаб тадбиқ этилиши режалаштирилаётганлиги, унинг қулайлиги ва афзаллиги қабул қилинган аризалар судга таалуқлилиги бўйича йўналтирилиши яъни, тегишлилиги юзасидан фуқаролик, иқтисодий, жиноий ёки маъмурий судга юбориш чораси кўрилиши борасида тушунтириш берилди.

 

Азиза Рўзиева

Навоий вилоят суди жамоатчилик ва
ОАВ билан алоқалар бўйича бош консультанти

 

Сайёр қабул

Сайёр қабул
Сайёр қабул

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.