Навбаҳор туман ҳокими Л.Облақулов бугун эрта тонгдан 1-сектор ҳудудида жойлашган "Қизилой" маҳалласида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларни кўздан кечирди. Жумладан тумандаги 20-мактаб ва "Гулчирой" номли 3-сонли мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсуми бўйича амалга оширилган ишлар ва "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида бажарилган ишлар билан танишди. Шунингдек аҳоли хонадонларига бирма-бир кириб, муаммоларини ўрганиб фуқаролар билан суҳбат қурди. Маҳалладаги муаммолар бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар бериб ўтди.