ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди

Жорий йилнинг 11- октябрь куни Навбаҳор туманидаги маданият марказида  "Халқаро қизлар куни" муносабати билан "Янги Ўзбекистон қизлари" шиори остида тадбир ўтказилди. Тадбирда Навбаҳор тумани ҳокими маслаҳатчиси Г.Эргашева ҳамда ХТБ маънавий- маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари Г.Кенжаева, туманнинг фаол аёллари ва умумтаълим мактаб ўқувчи-қизлари иштирок этдилар.  Тадбир давомида иқтидорли китобхон, шоира, 
спортчи  қизларга  ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди ва концерт дастури намойиш этилди. Ушбу сана Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2011 йил 19 декабрдаги резолюциясига асосан 2012 йилдан бошлаб нишонлана бошланган.
БМТ томонидан Халқаро ташкилотлар, аъзо давлатларга ушбу санани кенг нишонлаш, бутун дунё бўйлаб қизларнинг ҳаёт тарзи, хуқуқ эркинликлари, улар дуч келадиган ижтимоий муаммолар, яшаш шароитлари билан боғлиқ холатлар тадқиқ этиш тавсия этилади.
Ҳар йили ушбу сана муносабати билан бутун дунёда ГЕНДЕР тенглиги , эрта никоҳ, таълим олишдаги тенгсизликлар, меҳнат муносабатлари, замонавий касб-ҳунарларни эгаллашдаги нотенгликлар каби қизлар учрайдиган глобал муаммоларга жамоатчилик нигоҳи қаратилади, миллий ва ҳалқаро даражадаги илмий анжуманлар, форумлар, учрашувлар, ташкил этилади. Форум мамлакатимизда қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, таълим олиш ва касб-ҳунар ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш ва ижтимоий
фаоллигини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш, иқтидорли қизларнинг ижодий фаолиятларини оммалаштириш, юксак ахлоқли, маърифатли ва миллий қадриятларга ҳамда она Ватанга содиқ қизлар сафини кенгайтиришда мақсадида ўтказилди. Форумда қизларимиз томонидан миллий либослар намойиши, веломарафон, рассомчилик санъати, моҳир қўллар кўргазмалар намойиши, ошга марҳамат, заковат, теннис, шахмат-шашка, каратэ машғулотлари ўтказилди.
ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди
ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди
ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди
ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди
ҲАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ нишонланди                                                                                                                                                                                                  

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.