СПОРТ МАЛИКАЛАРИ

Cпортнинг бадиий гимнастика тури бўйича республика гимнастика федерацияси билан ҳамкорликда Навбаҳор туман болалар ўсмирлар спорт мактабида мусобақа ташкил этилди. Ўтказилган мусобақада Қашқадарё, Сурхондарё ва қўшни Бухоро вилоятларидан спортчи қизлар иштирок этишди. Натижаларга кўра туманимизнинг спорт маликалари Тўрақулова Асал, Тўлаганова Дилсўз ва Бурхонова Шахлолар фахрли 1-ўринни эгаллашди. Ушбу қизларимиз жорий йилнинг 16-17 октябрда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган бадиий гимнастика бўйича халқаро турнирда иштирок этишади. Спортчиларимизга омад тилаб қоламиз.

СПОРТ МАЛИКАЛАРИ
СПОРТ МАЛИКАЛАРИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.