Бугун Навбаҳор туманида "Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш- халқимизга хос эзгу фазилат” шиори остида тадбирлар ўтказилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири бугун туманимиздаги "Учтут" ва "Янги куч" маҳалла фуқаролари йиғинларида бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Ёрқулов, маҳаллаларнинг нуроний отахон ва онахонлари иштирок этишди. Самимий суҳбат давомида бир гуруҳ кекса нуронийларга байрам дастурхони ёзилиб, улардан халқимизнинг фаровонлигини сўраб дуолар олинди.