Кексалар ҳафталиги


"ИНСОН ТАФТИНИ ИНСОН ОЛАДИ"
Кексалик ёшига етиб бориш ҳам неъматлардан бири ҳисобланади. Юртимизнинг табаррук ёшдаги отахон-у оналаримизнинг ҳолидан хабар олиб турсак, уларга имконимиз даражасида оқибат, меҳр-мурувват кўрсатсак улкан савобларга эга бўлиш билан бирга уларнинг ҳаётий тажрибалари ҳамда турмуш сабоқларидан фойдалана олишимиз мумкин.
"Кексалар ҳафталиги” доирасида Навбаҳор туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъул ходимлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари билан биргаликда "Сарбозор” маҳалла фукаролар йиғинида яшовчи пиру  бадавлатлар  Эшқуллов  Олтин  бобо  ва Рўзиева  Муҳаррам  аялар.  Олтин  бобо  45  йил Навоийазот бирлашмасининг амияк цехида опрератор  бўлиб ишлаганлар, Мухаррам  ая  40 йил  мобайнида 14-мактабда  она-тили  ва адабиёт  фанидан  ёшларга  дарс  берганлар. Олтин  бобо  билан  Муҳаррам  аялар 55  йилдан  буён 4 нафар  фарзандларини ҳузур ҳаловатини  кўриб  яшаб  келмоқдалар Олтин  бобо  80 ёшда  Мухаррам  ая 76 ёшдалар. Улар холидан хабар олиниб, мўътабар онахонга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.           
Кексалар ҳафталиги
Кексалар ҳафталиги
Кексалар ҳафталиги
Кексалар ҳафталиги
Кексалар ҳафталиги                                                                                           

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.