Очиқ мулоқот ўтказилди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов ва Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси А.Ҳамроев ҳамда Навбаҳор туман Адлия бўлими вакиллари томонидан 2021 йил 17 сентябрда Навбаҳор тумани "Сарой” маҳалласидаги 314 сайлов учаскасида маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувда, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги "Судьяларни чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупцияни олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6127-сонли Фармонининг мазмун-моҳияти тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида  тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мақсади, ундаги асосий тушунчалар, яъни коррупция — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик — коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмиш, манфаатлар тўқнашуви — шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият эканлиги ҳақида, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашувда иштирок этганларга ўзларини қизиқтирган саволлари ва муаммоларига тўлиқ ва батафсил тушунтиришлар берилди ҳамда уларнинг бу тўғрисида фикр-мулоҳазалари эшитилди.

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Ф.Мирзаев

Очиқ мулоқот ўтказилди
Очиқ мулоқот ўтказилди  

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.