Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонунида, Мурожаатларни кўриб чиқишнинг асосий принциплари белгиланган бўлиб, булар қонунийлик, мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш, мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши, мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги, мурожаатларни кўриб чиқишда давлат органлари, ташкилотлар ва улар мансабдор шахслари фаолиятининг шаффофлигидан иборатлиги қайд қилинган.
Бундан ташқари, қонунда давлат органларининг раҳбарлари ёки бу борада ваколат берилган бошқа мансабдор шахслари томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг сайёр шахсий қабуллари, шунингдек оммавий қабуллар ташкил этилиши мумкинлиги белгиланган.
Судлар томонидан мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва ҳал этиш, сан-соларликка йўл қўймаслик, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борада Навоий вилоят суди раҳбарияти томонидан ҳам жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларининг сайёр қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Ана шундай сайёр қабул Навоий вилоят судининг раиси Х.Кудратов томонидан, Навбаҳор туманидаги мусиқа ва санъат мактабида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навбаҳор туман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ўтказилди.
Сайёр қабулда иштирок этганлардан 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, жойида ҳал этилди ва ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 1 нафар фуқаронинг судлар фаолиятидан розилиги ҳақидаги ташаккурномаси қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг шу жойнинг ўзида, жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси М.Райимов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, Навбаҳор туман ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда туриб жазо ўтаётган, тузалиш йўлига ўтган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 
4 нафар маҳкумлар ўталмаган жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар ва 1 нафар маҳкумнинг ўталмаган жазоси енгилроғига алмаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг девонхона мудири Б.Фармонов
 Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
Сайёр қабулда мурожаатлар ўрганилди
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.