Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари "ижтимоий ҳимоя”, "инвестиция”, "уй-жой”, "соғлиқни сақлаш”, "маданият”, "туризм”, "таълим”, "йўл қурилиши ва инфратузилма” каби манзилли дастурларнинг тайёрланиши ва амалга оширишда хизмат қилади.

Келгусида аҳолини рўйхатга олиш натижаларига асосланиб, ушбу дастурларни амалга ошириш натижалирини бахолаш, иқтисодий прагнозлаш ва демографик сиёсатни шакллантириш мумкин.

Аҳолини рўйхатга олиш бирлашган миллатлар ташкилотининг тавсияси ҳисобланади. Ҳозирги кунгача дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўтказилади. Мазкур тадбир бутун дунё аҳолисининг умумий, кенг кўламли қиёфаси яратилишига хизмат қилади.

Ўзбекистоннинг жахон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш истаги замонавий иқтисодиётнинг асосий манбаи – мамлмкатнинг инсоний салоҳияти ҳақида билмасдан амалга оширилмайди, албатта. Бизнинг вазифамиз мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш орқали кучлироқ бўлишдир. Бунинг учун аҳолининг таркиби, унинг иқтисодий фаоллиги, таълим даражаси ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Мисол учун, мамлакатда қанча одам борлиги ҳақида эмас, балки мигрантлар қаердан ва қаерга кетаётганлигини, ёш ва жинс таркиби каби кўплаб маълумотларни билишимиз зарур.

 

 

Туман статистика бўлими

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.