NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING Q A R O R I



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

Q A R O R I

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

2020 у.(й) "07” июл№ Қ-342

 

"Чорвоқгузар” маҳалла фуқаролар йиғини "Янгиқурғон” ҳудудидан "CHorvoqguzar maxsus qurilish” масъулияти чекланган жамиятига қуёнчилик учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли (вақтинча) фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 20 ва 46-моддаси, "CHorvoqguzar maxsus qurilish” масъулияти чекланган жамияти раҳбари О.Зокировнинг туман ҳокими номига ёзган ва туман ҳокимлигида 2020 йил 10 апрелда 01-10/64-рақами билан рўйхатга олинган аризаси ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

 

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг 2020 йил 30 апрелдаги баённомаси тасдиқлансин.

2. "Чорвоқгузар” маҳалла фуқаролар йиғини "Янгиқурғон” ҳудудидан
"CHorvoqguzar maxsus qurilish” маъсулияти чекланган жамиятига туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобида бўлган "Янгиқурғон” ҳудуди қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 73-контурининг бир қисмидан жами 2,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдони қуёнчилик йўналишида озуқа экинлари экиш учун узоқ муддатли 10 йилга муддатли фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратибберилсин.

3. Ушбу қарорнинг тасдиғи навбатдаги бўладиган Халқ депутатлари Навбахор туман Кенгаши сессиясидан сўралсин.

4. Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га белгиланган тартибда ажратилаётган ер участкасини жойида чегараларини белгилаб бериш ҳамда 2021 йил 1-январ ҳолатидаги ер ҳисоботига тегишли ўзгартириш киритиш вазифаси топширилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосанажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

6. Ушбу қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимлигидан сўралсин.

7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Карабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокимиЛ.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.