туман ҳокими қарори

"Навбаҳор туманининг 2015  йилги маҳаллий бюджет параметрлари туғрисида”

 

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилги асосий микроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметирлари туғрисида”ги ПҚ-2270-сонли қарори ҳамда Вилоят ҳокимининг 2014 йил       23 декабрдаги "Навоий вилоятининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-167-сонли қарори, халқ депутатлари Навбаҳор тумани кенгашининг 2014 йил 13 декабрдаги "Навбаҳор туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги XXVIII/1-сонли қарорига асосан, ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2014 йил 24 декабрдаги 01-01-03-1707-сонли хатини инобатга олиб

 

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

 

          1. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 23 декабрдаги "Навоий вилоятининг              2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қ-167-сонли қарори,  ҳамда халқ депутатлари Навбаҳор тумани кенгашининг 2014 йил                              13 декабрдаги "Навбаҳор туманининг 2015 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги XXVIII/1-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

          2. Қуйидагилар:

          туманнинг 2015 йилги маҳаллий бюджети даромадларининг режа кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

туман маҳаллий бюджетининг 2015 йилги асосий кўрсаткичлари, вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган даромад ва мақсадли субвенцияларнинг ҳажми, ҳамда айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари  2-иловага мувофиқ;

умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 3. Туман Молия бўлимига тегишли маҳаллий бюджетга маблағлар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда, уларнинг миқдорларини барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича бюджет харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштирилиш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

4. Туман Молия бўлими (И.Ҳомидов)

Вилоят Молия бошқармасининг билдиришномасига асосан, маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритишига рухсат берилсин.

5. Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассаса  раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни амалга оширганликлари, ортиқча харажатларга йўл қуйганликлари, ҳамда асоссиз кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О.Ҳасанов зиммасига юклатилсин.

 

Қ-21-сон

2015 йил 19 январ

 

 

     Туман ҳокими                                                        А.Нарзиев

 

 

 

 

                                                                                                                  Туман ҳокимининг

2015 йил " 19” январдаги

21 - сонли қарорига 1 илова

 

Туман маҳаллий бюджетининг 2015 йилги асосий кўрсаткичлари

                                                                                                                             (Маҳаллий)

Даромадлар номи

минг сўм

1

Юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда)солиғи

261532

2

Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

1525561

3

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича

1100821

4

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

2870742

5

Тадбиркорлик фаолияти билан шугулланувчи юридик ва жисмоний шахслар даромадидан олинадиган катъий белгиланган даромад солиғи

1399260

6

Қўшилган киймат солиғи

2892031

7

Акциз солиғи, жами

 

 

Шу жумлдан:

 

 

- Пиво

 

 

-Ўсимлик ёғи (пахта ёғи)

 

8

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

403637

9

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

806117

10

Ер солиғи (ягона ер солиғидан ташқари)

1654915

11

Ягона ер солиғи

1487499

12

Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

13

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

26716

14

Ободанлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи

155196

15

Давлат божии

915259

 

Шундан: давлат божининг маҳаллий бюджетга тушадиган қисми

 

16

Жарималар

678639

 

Шундан: жарималарнинг маҳаллий бюджетга тушадиган қисми

678639

17

ЎзР ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ундириладиган йиғимлар

25662

18

Бозорлар даромадидан тушум

25831

19

Махаллий  йиғимлар

37218

20

Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ истеъмол қилганлик учун солиқ

1184763

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.