NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING QARORI



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

 

2020 у.(й) " 21 феврал № Қ-67

 

Тумандаги "М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини "Сармиш” массиви туман заҳира ерларидан "Темур Жавлон келажаги” фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилга ижарага қушимча ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси”, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясининг 2020 йил 21 февралдаги III/ХХII-сонли қарори ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларига асосланиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 17 февралдаги 2/33-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. Танлов ғолиби "Темур Жавлон келажаги” фермер хўжалигига "М.Улуғбек” маҳаллафуқаролар йиғини "Сармиш” массиви ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 115-контуридаги жами 10,4 гектар шундан 10,2 гектар экин ери, 0,1 гектар сув ости ерлари, 0,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йил муддатга қушимча ижарага ажратилсин ҳамда "Темур Жавлон келажаги” фермер хўжалиги ихтиёрида "Сармиш” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича жами 550,0гектар шундан 550,0 гектар яйлов ер майдони, "Навоий” массиви қишлоқ хўжалиги ер харитаси бўйича 115-контуридан жами 10,4 гектар шундан 10,2 гектар экин ери, 0,1 гектар сув ости ерлари, 0,1 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонларига етказилганлиги белгилаб қўйилсин.

3. Туман Ер ресурсларива давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасигабўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер

 

участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қуйилсин.

5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.