O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAVOIY VILOYATI NAVBAHOR TUMANIHOKIMINING QARORI |
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН РЕШЕНИЕ Х О К И М А НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ |
Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni
2020 у.(й) " 21 ” феврал № Қ-71_______
Тумандаги "Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини "Навбаҳор” массиви туман заҳира ерларидан "Ойбек Нарзи чорвадор” фермер хўжалигига ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага ер ажратиш тўғрисида. |
Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар
Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер
участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби
тўғрисида”ги Низом ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил
27
ноябрдаги ХIV/146-сонли қарорига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 20 ноябрдагийиғилиш баённомаси тасдиқлансин.
2. "Ойбек Нарзи чорвадор” фермерхўжалигига "Навбаҳор” маҳаллафуқаролар йиғини "Навбаҳор” ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 91қ, 103, 105, 101қ-контурларидаги жами 45,8 гектар шундан 30,8 гектар экин ери, 2,0 гектар мелиоратив қурилиш ҳолатидаги ерлар, 1,5 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 2,5 гектар дала йўллари, 9,0 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари узоқ муддатли 49 йилмуддатга ижарага ажратилсин.
3.Туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қуйилсин.
5. Ушбуқарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Ҳамроев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими Л.Облақулов.