NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING QARORI

 



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

              NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

<!-- [if gte vml 1]> <!-- [if !vml] --> <!-- [endif] --> <!-- [if gte mso 9]>

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА  НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

 Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони.                                                             Navbahor tumani Bеshrabot qorgoni

 

 2020 у.(й)  "   27            май                                  № Қ-287                   

 

          Тумандаги "Дул Дул” маҳалла фуқаролар йиғини "Зарафшон” ҳудуди туман заҳира ерларидан фуқаро Зарипов Фариджонга кўчатчилик йўналишида фермер хўжалиги ташкил этиш учун узоқ муддатли 49 йилга ижарага ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 21 майдаги
VI/47-сонли қарорига асосланиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

         1.  Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 19 майдаги
05/8-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

         2. Фуқаро Зарипов Фариджонга "Дул Дул” маҳалла фуқаролар йиғини  "Зарафшон”  ҳудудидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 246қ-контуридан жами 1,0 гектар шундан 1,0 гектар экин ер майдони кўчатчилик йўналишида узоқ муддатли  49 йил муддатга  ижарага ажратилсин.

3.  Туман  Ер ресурслари ва давлат кадастри  бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

5.  Ушбу  қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

        

                 Туман ҳокими                                         Л.Облақулов.

 

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.