Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил
24 июндаги "Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги
"2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида”ги
СҚ-124-III-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги "Вилоятда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 22/93-сонли қарори ижросини бажариш ва туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунининг 15-17-моддалари ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :

1. Туманда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури (кейинги ўринларда – ҳудудий дастур) 1-иловага, Ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ишчи комиссия аъзолари:

ҳар ойда 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини туман ҳокимлигида тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама қилиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин;

Ҳудудий дастурга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

3. Дастур параметрларининг:

инвестиция дастурлари, саноатни, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурлари, маҳаллийлаштириш, ҳудудларни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, деҳкон ва фермер хўжаликларида
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари ва бошқа дастурлар параметрларидан келиб чиқиб, мақсадли дастурларга киритилган объектларда яратилган иш ўринлари бўйича туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Адизов), тумандаги иқтисодиёт тармоқларининг хўжалик бошқаруви органлари ва йирик корхоналари;

қурилиш саноатини, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурлари ҳамда қурилиш соҳасидаги корхона, ташкилотларда мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд бўлганлар бўйича туман давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Холмуминов) томонидан, тегишли идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналар билан ҳамкорликда;

фаолият кўрсатмаётган корхоналар фаолиятини тиклаш, бўш турган давлат объектларини ижарага бериш ёки хусусийлаштириш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича;

якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш бўйича туман давлат солиқ инспекцияси (Жуманазоров);

тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштирилиши бўйича;

қишлоқ хўжалиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд бўлганлар ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқиш дастурлари бўйича туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Қурбонов);

аҳолининг шахсий ёрдамчи, деҳқон ва томорқа хўжалигида ҳамда оилавий тадбиркорлик, миллий ҳунармандчилик соҳасида ўз-ўзини банд қилганлар бўйича "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Очилов) ва туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Ҳатамов) томонидан таъминланиши белгилаб қўйилсин.

4. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Адизов), касб-ҳунар коллежлари, туман бандликка кўмаклашиш маркази (Зокиров), манфаатдор идоралар ва корхоналар билан биргаликда икки ҳафта муддатда ҳар бир касб-ҳунар коллежлар бўйича битирувчиларини, кейинчалик эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни назарда тутган ҳолда, ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун аниқ ташкилотларга – иш берувчиларга бириктиришга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Касб-ҳунар коллежлари директорлари коллеж битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга оширишга қаратилган ишларни умумлаштирсин.

5. Туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Адизов), давлат Солиқ инспекцияси (Жуманазаров), Статистика бўлими (Мустафоев) тегишли ташкилотлар билан биргаликда фаолият кўрсатмаётган кичик корхоналарни фаолиятини тиклаш ҳисобига янги иш ўринлари яратиш масаласини қатъий назоратга олсин.

6. Тумандаги тижорат банклари бошқарувчиларига янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.

7.Тижорат банклари бошқарувчилари, туман бизнес маркази унитар корхонасига хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

8. Туман давлат Солиқ инспекцияси (Жуманазаров) норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама
қўллаб-қувватласин.

9. 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида жамлаш, Ҳудудий дастур бажарилишининг таҳлилини олиб бориш мақсадида туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими, касб-ҳунар коллежлари директорлари, туман давлат солиқ инспекцияси (Жуманазаров), туман давлат архитектура ва қурилиш бўлими (Холмуминов), тижорат банклари, "Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Очилов), туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси (Ҳатамов), тегишли ташкилотлар томонидан ҳар ойнинг
1 санасига қадар амалга оширилган ишлар юзасидан туман бандликка кўмаклашиш марказига мунтазам равишда тегишли маълумотларни тақдим этиб борсин.

10. Туман бандликка кўмаклашиш маркази (Зокиров) 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг ижроси бўйича жамланган таҳлилий маълумотларни ҳар ойнинг якунларига кўра туман ҳокимлигига киритиб борсин.

11. Туман ташкилий-назорат гуруҳи (Холбутаев)га 2017 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилишини ўз сессияларида йилнинг ҳар чорагида танқидий муҳокама этиб бориш тавсия этилсин.

12. Туман ҳокимлиги Девонхона (Турдибоева), "Навбаҳор тонги” газетаси (Умаров)га ушбу қарорни "Навбаҳор тонги” газетасида расман эълон қилинишини ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

13. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

14. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари (Адизов) ва халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари раислари зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси А.Нарзиев

29.12.2017 й

№ XXIII/72

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.