Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"

Бугун Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги" га старт берилди.
2021 йил 5 апрел куни Навбаҳор туман Ахборот-кутубхона марказида туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, Навбаҳор касб-ҳунар мактаби, туман кўзи ожизлар кутубхонаси билан ҳамкорликда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги "2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-кувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 781-сонли қарори, Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг 2021 йил 25 декабрдаги 124-сон буйруғи, Абдулла Қодирий номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказининг 89-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида "Китобхонлик ҳафталиги"ни тантанали очилиш маросими ҳамда "Китоб-кўнгил шамчироғи" мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан туман Ахборот-кутубхона маркази директори И. Ҳамроев очиб берди. Шундан сўнг сўзга туман ҳокими ўринбосари К. Аллаев  чиқиб, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек "Китобсиз келажак йўқ" дея маънавий баркамол авлодни тарбиялаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтдилар, маънавий тарбияни асоси эса китобдан бошланади.
Тадбирда давомида ХТБ методисти С.Асабоев, маҳаллий шоира М.Назаровалар иштирок этиб ўз фикрларини билдирдилар.
Тадбирда Навбаҳор касб-ҳунар мактаби, 11-сонли Болалар санъат ва мусиқа мактаби, 5-умумий ўрта таълим мактаби, 21-ихтисослаштирилган давлат мактаби  ўқувчилари ўзларининг бадиий-мусиқий чиқишларини намойиш этдилар. Тадбирда китоб марафони ташкил этилди. Марафондан тушган  адабиётлар Ахборот-кутубхона марказига совға қилинди. АКМ томонидан китоб кўргазмалари, 
Туман кўзи ожизлар кутубхонаси томонидан брайл ёзувдаги китоблар тақдимоти ўтказилди. Тадбирда туман умумтаълим мактаб кутубхоначилари, аҳолининг фаол китобхонлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этишди.  Тадбирни АКМ мутахассиси Н. Ўринова олиб борди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбирда ОАВ ходимлари ҳам иштирок этишди. 
 
 Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"
Навбаҳор туман Ахборот - кутубхона марказида "Китобхонлик ҳафталиги"                                                                       

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.