Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа

Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Бугун шу муносабат билан тумандаги 2-сектор ҳудудидаги "Совунгар" маҳалласида Навбаҳор тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ва тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги ишсиз фуқаролар, "Темир дафтар”, Аёллар ва "Ёшлар дафтари"даги фуқаролар, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириб, қайтиб келган ишсиз фуқароларимизни иш билан таъминланишига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмаркада вилоят прокурори Б.Аҳмедов, туман ҳокими Л.Облақулов ва туман прокурори М.Тошев иштирок этиб, нутқ сўзладилар – "Бугун биринчи навбатда "Аёллар дафтари” "Темир дафтар” "Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни иш билан таъминланишини, бунинг учун тумандаги идора ва ташкилотлардан бўш ўринлар мавжудлигини,  бандлик ва ташкилотлар билан биргаликда ўзларига маъқул бўлган ишга жойлашишларини айтиб ўтди.
Меҳнат ярмаркаси давомида кўргазмали намойишлар, спорт мусобақалари, "Наврўз" умумхалқ байрами олдидан кўнгилочар дастурлар, таъминотчи корхоналар томонидан тикув машиналари, пайвандлаш аппаратлари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган турли хилдаги техникалар, товуқ, қуён, асаларичилик, майда шохли ва қорамол ҳамда бошқа турдаги тадбиркорлик йўналиши билан шуғулланиш истагига қараб танлаш имконияти яратилди. Шунингдек тижорат банклари томонидан фуқароларнининг танловига асосан маҳсулотлар тарқатилди ва тегишли шартномалар тузилди. Бундан ташқари таъминотчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариш истагини билдирган ёшларга тегишли шартномалар тузилиб, расмийлаштирилди. Бундай учрашувлар ва имкониятлар туманимиз бўлаб давом эттирилади.
Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа
Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа
Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа
Аҳоли бандлигини таъминлаш энг долзарб вазифа
                                                                        

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.