Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.

Навбаҳор туманида "қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
 Навоий вилоятининг оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар ҳамда матбуот ходимлари иштирокида Навбаҳор туманида ПРЕСС-ТУР ташкил этилди. Ташкил этилган ПРЕСС-ТУР мақсад тумандаги мавжуд мактабларда 2019-2020 ўқув йилида битирувчи ёшларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи паст бўлган мактаблар фаолиятини ўрганиш, олиб борилаётган ишлар билан танишиш ҳамда камчиликларни кўриб чиқиб тегишли тавсиялар беришдан иборат.
Шу муносабат билан ПРЕСС-ТУР аввалида тумандаги 24-мактаб фолияти ўрганилди.Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди.
Навбаҳор туманида “қизил” тоифадаги умумтаълим мактабларда таълим мазмунини тубдан яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ташкил этилди. Мактабда 195 нафар ўқувчилар таҳсил олади. Ушбу ўқувчиларга 24 нафар педагог ходимлар дарс бериб келмоқда. Ушбу мактабни ўтган 2019-2020 ўқувйилида битирган жами 17 нафар ўқувчининг 1 нафари (5,8%) олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган бўлиб ушбу кўрсаткич бўйича 24-мактаб туманда энг сўнги ўринда қизил ҳудудга киритилган. Мактаб директори М.Бердиева 2019 йил январ ойида директор лавозимида фаолият бошлаганлиги, мактаб туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашганлигини ҳамда ушбу мактабда малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни инобатга олиб битирувчиларни жорий 2020-2021 ўқув йилида олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичини камида 50 % қилиш режалаштирилган. Бунинг учун мактабда барча шароитлар етарли даражада, бундан ташқари мактаб Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда 4 нафар давлат гранти асосида ўқийдиган билимли ва изланувчан 4 курс талабаларини 8 соатдан дарс билан таъминлаганлиги, 1 нафар олий тоифали, 2 нафар 1 тоифали, 6 нафар 2 тоифали ҳамда 15 нафар мутахассис ўқитувчиларни 2021 йилги аттестация синовларига жалб қилинган. Мактабдаги ПРЕСС-ТУРн инг биринчи қисмида меҳмонлар мактабнинг ҳолатини (мактаб 2020 йилда қайта қурилганини) ўрганишди, мактабдаги мавжуд моддий техник жиҳозларини тўлиқ янгиланганлиги, иситиш тизимини, барча хоналарда телевизор ўрнатилганлигини кўриб чиқишди.
Шунингдек мактабнинг 18 нафар 11-синф битирувчилари билан суҳбат ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қайси олий таълим муассасасига ўқишга топширмоқчилиги ҳамда ўқувчилар томонидан берилган таклифлар ўрганилди. Сўнг мактабнинг педагог ўқитувчилари билан ҳам давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбати давомида ўқитувчиларга яратилган имкониятлар ҳамда мактаб битирувчи ёшларини олий таълим муассасаларига киришлари учун қилинаёт ишлар бўйича суҳбат ўтказилди. Сўнгра ўқувчиларнинг ота-оналари биан суҳбат ўтказилди. Ушбу суҳбат давомида ота-оналардан сўзга чиққанлар мактабнинг янгидан қурилганлиги ва унда яратилган шароитлардан жуда хурсанликларини ҳамда журналистлар ва ОАВ вакиллари орқали муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёевга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.
Куннинг иккинчи ярмида ПРЕЕС-ТУР нинг кейинги манзили тумандаги 4-мактаб бўлди.
Тумандаги 4-мактабда жами 423 нафар ўқувчилар таҳсил олиб, уларга 54 нафар педагог ходимлар дарс бериб келмоқда. Ўтган 2019-2020 ўқув йилида мактабни тамомлаган жами 26 нафар битирувчидан 2 нафарига олий ўқув юрти талабаси бўлиш насиб қилган. Бу умумий кўрсаткичнинг 8 % ни ташкил қилганлиги сабабли мактаб қизил ҳудудга киритилган. Бунга сабаб битирувчиларга олий ўқув юртларини танлашда тўғри тушунча ва етарли маълумотлар берилмаган.
Мактабга ташриф буюрган ОАВ вакиллари мактаб кутубхонаси фаолиятини ўрганиш билан бошлашди. Ўрганиш жараёнида мактабдаги барча ўқувчилар ва педагог ходимларни мактаб кутубхонасига аъзолиги ва китобхонлик танловларини босқичма-босқич ўтказилаётганлиги аниқланди.Навбатдаги жараён мактабнинг 11-синф битирувчилари билан суҳбат жараёнида ўтказилди. Мактабда жами 25 нафар битирувчилар мавжуд бўлиб, барча битирувчилар ўзларини қизиқишлари бўйича олий таълим муассасасига ўқишга топшириш ниятидалигини айтиб ўтишди. Шунингдек мактабнинг ўқитувчилари билан суҳбат ўтказилди. Маълумот ўрнида мактабдаги 54 нафар педагоглардан 3 нафари олий тоифали, 11 нафари 1 тоифали, 15 нафари 2 тоифали ҳамда 25 нафари мутахассис ўқитувчиларни ташкил қилади. ПРЕЕС-ТУР иштирокчилари ўқитувчилар билан суҳбатда мактабда таълим сифатини ошириш, битирувчиларни олий таълимга кўпроқ жалб қилиш учун нима ишларни амалга оширганлиги ва нима ишларни амалга ошириш лозимлиги ҳақида ўзаро суҳбатлашилди.
ПРЕЕС-ТУР якунида халқ таълими бўлими фаоллар залида "Қизил худуд” га тушган жами 4 та мактабнинг раҳбарларининг тақдимоти ўтказилди. Ушбу тақдимотда мактаблар "Қизил худуд” дан чиқиш ҳамда олий таълим кўрсаткичи бўйича 50% дан юқори натижага эришиш учун 3 йиллик истиқболли режаларини тақдим этишди. Ушбу тақдимот савол-жавоб тарзида ўтказилиб, журналистлар ва ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мактаб рахбарияти ва туман халқ таълими бўлимидан тегишли жавобларни олишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.