Қонунчиликдаги янгиликлар.

Қонунчиликдаги янгиликлар.

 

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–666-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

 

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилиб, унга кўра адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини бажармаслик, шу жумладан ўз вақтида ёки тўлиқ бажармаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг икки бараваридан беш бараваригача (446 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан етти бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шу каби, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик мансабдор шахсларга БҲМнинг уч бараваридан беш бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса мансабдор шахсларга БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.