NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING QARORI



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони. Navbahor tumani Bеshrabot qo’rg’oni

 

2020 у.(й) " 26 март № Қ- 167

 

Тумандаги "Ю.Бешрабод” маҳалла фуқаролар йиғини "Бешрабод” массиви туман заҳира ерларидан "Сарварбек Санжар Хондамир” фермер хўжалиги ерларини кенгайтирган ҳолда ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида қушимча узоқ муддатли
49 йилга ижарага ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 19 мартдаги IV/33-сонли қарорига асосланиб,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2019 йил 14-мартдаги
03/5-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

2. "Сарварбек Санжар Хондамир” фермер хўжалигига "Ю.Бешрабод” маҳалла фуқаролар йиғини"Бешрабод” массивидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 167ақ, 54қ, 171қ-контурларидаги жами 23,3 гектар шундан 20,2 гектар экин ери, 0,5 гектар ихота дарахтзорлари, 0,8 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,6 гектар дала йўллари, 1,2 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларини ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилмуддатга ижарага ажратилсин ҳамда "Сарварбек Санжар Хондамир” фермер хўжалиги ихтиёрида "Янги йўл” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 66, 67қ, 65, 80қ-контурларидан жами 7,5 гектар шундан
5,0 гектар экин ери, 0,1 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,1 гектар дала йўллари, 2,3 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари чорвачилик ва балиқчилик йўналишида, "Бешрабод” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 167ақ, 54қ, 171қ-контурларидан жами 23,3 гектар шундан 20,2 гектар экин ери, 0,5 гектар ихота дарахтзорлари, 0,8 гектар сув ости ерлари (ариқ ва зовурлар), 0,6 гектар дала йўллари, 1,2 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари ғаллачилик ва чорвачилик йўналишида, "Сармиш” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 140, 141, 142, 143, 144, 184, 185, 182, 187, 175қ, 181қ, 124қ, 138қ-контурларидан жами
611,0 гектар ер майдонлари чорвачилик йўналишида ер майдонларига етказилганлиги белгилаб қўйилсин.

 

 

3. Туман Ер ресурсларива давлат кадастри бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қўйилсин.

5. Ушбу қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими Л.Облақулов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.