NAVBAHOR TUMANI HOKIMINING QARORI



O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI

              NAVOIY VILOYATI

NAVBAHOR TUMANI

HOKIMINING

QARORI

<!-- [if gte mso 9]>

РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН

РЕШЕНИЕ

Х О К И М А

НАВБАХОРСКОГО РАЙОНА  НАВОИЙСКОЙ ОБЛАСТИ

 Навбаҳор тумани Бешработ қўрғони.                                                             Navbahor tumani Bеshrabot qorgoni

 

 2020 у.(й)  "    21       феврал                                      № Қ-84                      

 

          Тумандаги "М.Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини "Сармиш” массиви туман заҳира ерларидан "Сармиш Жавохири” фермер хўжалигига чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йилга ижарага қушимча ер ажратиш тўғрисида.

Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси”, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги
476-сонли қарори билан тасдиқланган "Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясининг 2020 йил 21 февралдаги III/ХХII-сонли қарори ҳамда бошқа тақдим этган ҳужжатларига асосланиб,

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

            1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг 2020 йил 17 февралдаги 2/34-сонли йиғилиш баённомаси тасдиқлансин.

            2. Танлов ғолиби "Сармиш Жавохири” фермер хўжалигига  "М.Улуғбек”  маҳалла фуқаролар  йиғини  "Сармиш” массиви ҳудудидаги  туман ҳокимлиги заҳира ерларининг 215қ, 216, 230қ, 2, 1-контурларидаги жами 270,2 гектар шундан
270,2 гектар яйлов ер майдонлари чорвачилик йўналишида узоқ муддатли 49 йил муддатга қушимча ижарага ажратилсин ҳамда "Сармиш Жавохири” фермер хўжалиги ихтиёрида "Сармиш” массиви қишлоқ хўжалик ер харитаси бўйича 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 215қ, 216, 230қ, 2, 1-контурларидан жами 336,6 гектар шундан 326,1 гектар яйлов ери, 0,6 гектар сув ости ерлари, 0,6 гектар дала йўллари, 9,3 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонларига етказилганлиги белгилаб қўйилсин.

3.  Туман  Ер ресурслари ва давлат кадастри  бўлими (Н.Худайқулов)га ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш топширилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси "Ер кодекси”нинг 36 моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер участкасидан бир йил давомида белгиланган мақсадда

фойдаланилмаган тақдирда ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилиниб, ер участкаси белгиланган тартибда туман ҳокимлиги заҳира ер фонди ҳисобига қайтариб олиниши белгилаб қуйилсин.

6.  Ушбу  қарор ижроси юзасидан назоратни туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Қарабоев зиммасига юклатилсин.

 

 

                         Туман ҳокими                                         Л.Облақулов.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.