Қонунчиликдаги янгиликлар.

Қонунчиликдаги янгиликлар.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бугун соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлади. Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда.

 

Сенат томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Шунга кўра, суд тизимида ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 107-моддасига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Мазкур Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши суд тизимини бошқариш масалаларини такомиллаштирилиши, вилоят ва унга тенглаштирилган судларни ташкилий, молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга эришиш билан бир қаторда, энг аввало, фуқароларнинг судма-суд сарсон бўлиб юришига барҳам бериб, уларнинг муаммосининг бир жойда ҳал қилиниши имконини беради.

 

Шу каби Сенат томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги Қонун маъқулланди.

Шаҳарсозлик кодексида "аҳоли пункти”, "шаҳар”, "шаҳарча” ва "қишлоқ (овул)” объектлар турлари, "ўзбошимчалик билан қурилиш қилиш”, "урбанизация” тушунчалари, шаҳарсозлик фаолиятида фуқаролар муҳокамаси иштироки ва бошқа ибораларга тушунчалар берилмоқда.

Шунингдек, Кодексда норматив-техник ҳужжатларни жорий этиш ва уларнинг хисобини юритиш бўйича янги нормалар мустаҳкамланмоқда. Яъни:

-шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги қарорларнинг муҳокамасида жамоатчилик назоратининг иштирокини таъминлаш;

-юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қопланишининг асосий йўналишларини белгилаб берадиган янги норма;

пудрат учун давлат шартномасини ишлаб чиқиш ва тузиш тартиби ва пудрат ишлари қатъий шартнома асосида амалга оширилиши;

шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда экспертларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги кўрсатилган.

Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Бундан ташқари ҳозирда Сенатда кун тартибига киритилган бошқа масалалар кўриб чиқилиши давом этмоқда.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Қонунчиликдаги янгиликлар.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.