ИМКОНИЯТ...

ИМКОНИЯТ...

(Бу кун ҳар биримиз учун бир имконият, ундан фойдаланиш ўз қўлимизда)
Аслида ҳар тонг отиши биз учун бир имкондир. Ушбу кундан самарали фойдаланиш ёки беҳуда сарфлаш ўз қўлимизда. Аммо бу икки йўлдан бирини танлаш нафақат бизнинг, балки келажакда бизга алоқадор бўлган бир қанча шахсларнинг ҳаётида ҳам ўз акс таъсирини кўрсатмай қолмайди.
Хабарингиз бор айни кунларда Навоий вилоятида ёшлар фестивали бошланланиб жойларда турли лойиҳа ва тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда, бундан асосий мақсад эса албатта ёшларнинг келажакда ўз ўринларини топиши етук кадрлар сифатида шаклланиб жамиятга фойдали инсон бўлиб етишишига кўмаклашишдир.
Бугун ёшлар фестивали доирасида Навбаҳор туманида Имконият лойиҳаси бўлиб ўтди. Лойиҳа давомида тадбиркорликка қизиқиш билдирган, тикувчилик касбини ўрганиб келажакда моҳир чеварлар бўлиб етишишни истаган бир гуруҳ уюшмаган ёшлар ва мактаб битирувчилари билан "Навбаҳор касаба чеварлари" МЧЖ га қарашли тикувчилик корхонасига ташриф уюштирилиб ёшларга соҳа бўйича батафсил тушунтириш берилди.
ИМКОНИЯТ...
ИМКОНИЯТ...
ИМКОНИЯТ...
ИМКОНИЯТ...
ИМКОНИЯТ...

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.