ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР

 ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР

Бугун, 14 декабрь куни Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Навбаҳор туман ҳокими Лочин Облақуловнинг 2020 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2021 йил учун белгиланган устувор йўналишлар ва истиқбол режалар юзасидан  мурожаатномаси тингланди. Мурожаатномада туманда жорий йилнинг 9 ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 106.1 фоизни, халқ истеъмол моллари 100.1 фоизни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104.8 фоизни, қурилиш ишлари 100 фоизни, чакана савдо айланмаси 100 фоизни ва хизматлар ҳажми эса 101.7 фоизни ташкил қилди.
Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида эса 386 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Янгидан ташкил этилган кичик бизнес субъектларидан 180 таси масъулияти чекланган жамият, 140 таси хусусий корхона, 63 таси оилавий корхоналар ҳамда 2 тасини ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этади.
Жорий йилнинг 11 ойлиги учун бюджет даромади режаси 58 млрд. 423.6 млн. сўм белгиланган бўлиб, амалда 60 млрд 943.7 млн. сўмга, ёки 104.3 фоиз бажарилди, натижада бюджетга 2 млрд. 520.2 млн. сўм ортиқча тушум туширилди. Тушум ўтган йилнинг мос даври нисбатан 106.8 фоизга ошди.
Маҳаллий бюджет даромадлари эса 20 млрд. 578 млн сўм прогноз белгиланган бўлиб, амалда 22 млрд. 212 млн сўмга, 108 фоизга бажарилди ёки 1 млрд.  633 млн.сўм маблағ маҳаллий бюджет ихтиёрида қолди.
Навбаҳор туман бўйича 2021 йилда бюджетга 82 млрд. 500 млн.сўм тушум шакллантирилиши кутилмоқда дея фикр билдирди туман ҳокими.
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР
ХУЛОСАЛАР ВА ЯНГИ ТАШАББУСЛАР

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.