Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак ижроси ва эркин қолдиқ, 1-2-чорак даромадларнинг режадан ошган қисми ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида маълумот.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак ижроси ва эркин қолдиқ, 1-2-чорак даромадларнинг режадан ошган қисми ҳисобидан маблағларни йўналтириш тўғрисида маълумот.

Навбаҳор тумани маҳаллий бюджети даромадларининг 2020 йил маҳаллий бюджет режаси 31793.0 млн сўм белгиланган, шундан 3 чорак тасдиқланган маҳаллий даромадлар режаси 5863.1 млн сўмга тасдиқланиб, 2020 йил 3 чорак маҳаллий бюджетига жами солиқлар солиқсиз тушумлар ва йиғимлар ҳисобидан 6332.3 млн сўм маблағлар туширилиши таъминланиб чорак якуни бўйича 469.1 млн сўм ортикча маблағлар туширилди режа 108.0 фоизга бажарилиши таъминланди.

2020 йил 9 ойи давомида маҳаллий бюджетининг тасдиқланган маҳаллий даромадлар режаси 15488.3 млн сўмга тасдиқланиб, 2020 йил 9 ойидабюджетга жами солиқлар солиқсиз тушумлар ва йиғимлар ҳисобидан 17639.5 млн сўм маблағлар туширилиши таъминланиб чорак якуни бўйича 2151.2 млн сўм ортикча маблаглар туширилди режа 114.0 фоизга бажарилиши таъминланди.

 

Бундан ташқари йил бошидан эркин қолдик маблағлари ҳисобидан туман ҳокимининг 2020 йил 10-февралдаги Ф-2-сонли фармойишига асосан 1979,3 млн сўм, 2020 йил 26-февралдаги Ф-5-сонли фармойишига асосан 253,1 млн сўм, 2020 йил 26-февралдаги Ф-6-сонли фармойишига асосан 286,9 млн сўм хамда 2020 йил 27-июлдаги Ф-65-сонли фармойишига асосан 11,9 млн сўм жами 2531.2 млн сўм маблағлар ҳисобидан қўйидаги ташкилотлар учун маблағлар йўналтирилди. Жумладан;

-Навбаҳор тумани Ҳокимлиги балансида бўлган эски терапия биносини таъмирлаш, хокимлик моддий техник базасини яхшилаш ва туман Халқ қабулхонаси биносини таъмирлаш хамда туман Махалла фуқаролар йиғинларини коммунал тўловлардан юзага келган қарздорликларни қоплаш учун-484.0 млн сўм,

-Туман Ветеринария бўлимига тумандаги чорва молларини эмлаш учун зурурий жихозлар воситалар сотиб олиш учун-50.0 млн сўм,

-Туман Ободонлаштириш бошқармасига туман марказидаги булвар кўчасига ўрнатилган "Янги йил" арчасини ўрнатиш харажатларидан юзага келган қарздорлик хамда ушбу кўчанинг таъмирлаш ишларини якунлаш ва кўчатлар сотиб олиш харажатлари учун-204.3 млн сўм,

-Тумандаги Болалар ўсмирлар спорт мактабига туманда спортни ривожлантириш мақсадида жихозлар сотиб олиш харажатлари учун- 40.0 млн сўм,

-Туман МТБга карашли №3 сонли МТТ ва №7 сонли МТТларини жихозлаш, №10 сонли МТТ биносида ташқи ошхона қуриш ва №9 сонли МТТнинг эски биноси ва иситиш тизимини таъмирлаш харажатлари учун-296.0 млн сўм,

-Туман Халқ таълим бўлимига қарашли №1-2-3-19-26-34-36-умумтаълим мактабларининг иситиш тизимини ва том қисмини таъмирлаш харажатларидан юзага келган қарздорликлар ва туман ХТБга қарашли №24-31-умумтаълим мактабларининг иситиш тизимини кўмир ёқилғисига ўтказиш харажатлари учун-635.0 млн сўм,

-Туман Тиббиёт бирлашмасининг моддий техника базасини яхшилаш ҳамда тиббий жиҳозлари олиш харажатлари учун-270.0 млн сўм,

-Туман Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг моддий техника базасини яхшилаш ҳамда тиббий жиҳозлари олиш харажатлари учун-11.9 млн сўм,

-Туман Ободонлаштириш бошқармасига туман марказидаги "Мотамсаро она" хайкалини ўрнатиш ва атрофини ободонлаштириш ва туманда ташкил этилган "Ёшлар келажаги боғи"га ўтказилган кўчатларни суғоришга тик қудуқ қуриш харажатлари учун-540.0 млн сўм маблағлар ажратилди.

Туман маҳаллий бюджетининг 1-чорак ва 2-чорак даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан туман ҳокимининг 2020 йил 6-майдаги Ф-33-сонли фармойишига асосан 100,0 млн сўм, 2020 йил 11-майдаги Ф-35-сонли фармойишига асосан 370,8 млн сўм, 2020 йил 21-майдаги Ф-39-сонли фармойишига асосан 200,0 млн сўм, 2020 йил 25-майдаги Ф-42-сонли фармойишига асосан 131,8 млн сўм, 2020 йил 1-июндаги Ф-44-сонли фармойишига асосан 100,0 млн сўм, 2020 йил 8-июндаги Ф-50-сонли фармойишига асосан 136,3 млн сўм, 2020 йил 20-июндаги Ф-51-сонли фармойишига асосан 100,0 млн сўм, 2020 йил 22-июндаги Ф-52-сонли фармойишига асосан 256,2 млн сўм, 2020 йил 1-июлдаги Ф-57-сонли фармойишига асосан 110,1 млн сўм, 2020 йил 15-июлдаги Ф-62-сонли фармойишига асосан 122,0 млн сўм, 2020 йил 20-июлдаги Ф-64-сонли фармойишига асосан 22,3 млн сўм, 2020 йил 26-августдаги Ф-69-сонли фармойишига асосан 23,0 млн сўм жами 1672.5 млн сўм маблағлар ҳисобидан қўйидаги ташкилотлар учун маблағлар йўналтирилди. Жумладан;

 

-Халқ таълими соҳасига – 235.0 млн сўм,

-Мактабгача таълим соҳасига – 261.4 млн сўм,

-Соғлиқни сақлаш соҳасига – 333.0 млн сўм,

-Бошқарув органларига ва ўзини-ўзи бошқариш соҳасига – 333.1 млн сўм,

-Ободонлаштириш ишлари учун – 387.7 млн сўм,

-Саховат ва кўмак жамғармасига –422.0 млн сўм маблағлар ажратилди.

 

Ушбу ажратилган маблағларнинг 2836.3 млн сўми туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган ижтимоий соҳа объектларини қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳамда куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари учун ажратилган. Шунингдек 945.4 млн сўм бюджет ташкилотларининг моддий техника базасини яхшилаш, товар-моддий захиралари ҳамда инвентар ва жиҳозлар билан таъминлаш ишлари учун ҳамда 422.0 млн сўм маблағлар туман ва вилоят "Саховат ва кўмак” жамғармасини шакллантириш ишлари учун йўналтирилган.

 

Туман хокимлиги молия

бўлими мудири : М.Жумабоев

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.