АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.

АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
Навбаҳор туманининг Арабсарой ҳудуди шифобахш анор мевасини етиштириш бўйича юқори тажрибага эга. Йўл-йўлакай ушбу ҳудуддан ўтаркансиз ҳар бир хонадон ва гектарлаб анор боғларида айни шу дамларда ушбу мевани йиғиб-териб олиш жараёнини кузатишингиз мумкин. Анор қадим замонлардан шифобахшлиги билан эъзозланиб, меваларнинг султони ҳисобланган. Анорнинг юзлаб турлари мавжуд бўлиб, меваси таркибида органик кислоталар, витаминлар, шунингдек микробларни йўқ қилувчи моддалар мавжуд. Анорнинг асосан пояси, шохи, гули, илдиз пўстлоғи ва меваси даво сифатида қўлланилади. Ўрта асрда Европалик табиблар анор шарбатидан асабларни тинчлантиришда фойдаланганлар. Хитой табобатида анор гулларидан тайёрланган дамлама ичбуруғ, тишларнинг қимирлаб қолиши ва тушиб кетишиниyu олдини олишда фойдаланилган. Анор гулларининг қуритилган кукуни турли жароҳатларга ишлатилган.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.
АРАБСАРОЙ АНОРЛАРИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.