Сиз бу ҳақда биласизми?

Сиз бу ҳақда биласизми?

Қуйидагиларга ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун 50000 сўм миқдорида ҳар ойлик пул компенсацияси тўланади:

-ёшга доир ва ногиронлиги бўйича нафақа олувчилар;

-боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва нафақаси (ҳар бир боқимандага) олувчилар;

-болаликдан ногиронлиги бўлган 16 ёшдан катта шахслар;

-16 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар;

-18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахслар;

-белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг миқдоридан кам пенсия олувчилар;

-2 ёшгача бўлган болалар парвариши учун тайинланган нафақа олувчилар;

- моддий ёрдам олувчи оилалар;

-14 ёшгача бўлган болалари учун тайинланган нафақани олувчи оилалар;

-белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдорида пенсия олувчилар.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Сиз бу ҳақда биласизми?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.