“Қонунлар адолат манбаи мезонларидир”

"Қонунлар адолат манбаи мезонларидир

 

Биз тарихинеча минг йилларни қамраб олган буюк халқмиз. Улуғ аждодларимиз асрлар давомида сиёсат, илму фан ва маданият, дину диёнат соҳасида дунёни ҳайратга соладиган улкан ишларни амалга ошириб келганлар.

Ватанимиз истиқлоли ана шундай анъана ва қадриятларимизни тиклаш, уларни замон талаблари асосида бойитиш ва ривожлантириш, ўзлигимизни англаш, дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш имконини бергани учун ҳам бениҳоя азиз ва қадрлидир.

Юртимиз ўз мустақиллигига эришгач Ўзбекистон Конститутциясининг қабул қилиниши мамлакатмиз ҳаётида муҳим тарихий воқеа бўлди.

Мустақил тараққиёт йилларида Конститутциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаравон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқар майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўтган йиллар мабойнида Конститутциямизда муҳрлаб қўйилган тамойил ва қоидалар негизида юртимизда миллий қонунчилик тизими барпо этилди. Мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳияти юксалишига, ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилган самарали ислоҳатларга асос бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги "Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш ва либераллаштириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, аҳолининг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.

Мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби такомиллаштирилди, Судьялар ҳамжамиятининг органи ҳисобланадиган ва Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тузилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш учун тарафларнинг тенглиги ва тортишувчанлигини амалда таъминлаш механизмларини кенгайтиришкўрсатиб ўтилган эди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Амалга оширилган ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси янги босқичга чиқди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги "Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”гиПФ-6034-сонли Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан Судьялар олий кенгаши ва судьялар ҳамжамияти билан биргаликда қонунчилик ташаббуси асосида суд тизимида 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкилий-тузилмавий ўзгаришларни амалга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мамлакатимизда қабул қилинган бу каби кўплаб қонунлар ҳаётимизнинг барча соҳаларини ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Биз"Қонунлар адолат манбаи мезонларидир” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, фуқаролар орасида, қонунларга бўйсиниб, уларни ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш жамиятда бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз холатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Қонун устувор бўлган юртагина тартиб интизом, тинчлик хотиржамлик ҳукум суради.

 

Навбаҳор туманлараро иқтисодий

суди судья ёрдамчиси Мирзаев Фариджон.

“Қонунлар адолат манбаи мезонларидир”

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.