НАВБАҲОРДА ГИДРОПОНИКА УСЛУБИДА ИССИҚХОНА БАРПО ЭТИЛМОҚДА
Навбаҳор тумани Мирзо Улуғбек маҳалласи ҳудудида жойлашган "NAVBAHOR AGRO LIMON" МЧЖ га қарашли замонавий иссиқхона, бодринг, помидор ва бошқа сабзавот маҳсулотлари етиштириш, экспорт қилиш, қайта ишлаш ва қадоқлашни ташкил этиш лойиҳаси ҳисобланади. Лойиҳани ишга тушириш учун, 1050 минг доллар кредит ажратилган бўлиб, 2600 минг долларлик ускуналар келтирилиб, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа жорий йил якунида фойдаланишга топширилади.