Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида

Навбаҳор туманнинг 2014 йилнинг 1 чорак якунида туманни Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисидаги
МАЪЛУМОТ

Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримовнинг шу йил 18 январда Республика Вазирлар Маҳкамасида 2013 йилнинг асосий якунлари ҳамда 2014 йилнинг устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” деб номланган маърузаларида асосий устувор вазифаларини белгилаб берган эди.
Жумладан
1. Иқтисодиётни ўзгартириш юқори ва барқарор сураътларини сақлаб қолиш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш;
2. Иқтисодиётни етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ҳамда технологик янгилашни жадаллаштириш ва унинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш;
3. Йўл транспорт ва мухандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантиришни таъминлаш;
4. Қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш Дастурини амалга оширишни давом эттириш;
5. Янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш;

2014 йилнинг туманда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилиб, кўзда тутилган асосий кўрсаткичлар уддаланди ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш юзасидан ҳам муайян ишлар амалга оширилди. Агар буни соҳалар бўйича кўриб чиқадиган бўлсак, қуйидагиларни эътироф этишимиз мумкин:
2014 йил январь-март ойларида истеъмол товарлари маҳсулоти ҳажми 8.4 млрд сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98.0 фоизни ташкил этиб ахоли жон бошига 82,8 минг сўмни ташкил этди.
2014 йилнинг январь-март чакана товар айланмаси 9.9 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112,5 фоизга ошиб, ахоли жон бошига 97 минг сўмга тўғри келди.
Аҳолига кўрсатилган пуллик хизматлар хажми 10.7 млрд. Сўмни ташкил этди ва ўтган йилининг мос даврига нисбатан 112.5 фоизни ташкил қилиб ахоли жон бошига 105.5 минг сўмга тўғри келди.
2014 йил январь-март ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 29,5 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,6 фоизга ўсди.
Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида2014 йил январь-март ойида туманнинг асосий капиталини кўпайтиришга 10.4 млрд. сўм миқдорида инвестициялар киритилди ва ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113.7 фоизни ташкил қилди.
2014 йил январь-март ойларида саноат махсулотлари ҳажми 26.5 млрд сўмни ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112.8 фоизни ташкил этди.
2014 йилнинг 1 апрел ҳолатига туманда доимий аҳоли сони 101,5 минг кишини ташкил қилди.
Демографик ҳолат бўйича ҳар минг кишига нисбатан олинганда ўлим 3.9 тани (2013 йил 1 чоракда 4.5 тани), туғилиш 14,9 тани (2013 йил 1 чоракда 12,6 тани), табий ўсиш 11.0 тани (2013 йил 1 чоракда 8,1 тани) келганлар сони 11,6 тани (2013 йил 1 чоракда 10,9 тани) ташкил этди.
Иқтисодиёт тармоқларида кичик бизнес субъектларининг улуши саноат махсулотларида 35.9 фоизни, Қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотларининг 99,3 фоизни, Капитал қуйилмалари 68,5 фоизни, Қурилиш ишларида 100 фоизни, чакана савдо айланмасида 77,4 фоизни, Ахолига пуллик хизмат кўрсатишда 52,7 фоизни, Юк ташишда 98,2 фоизни, Йўловчи ташишда 71,1 фоизни ташкил этди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.