Президент қарори қабул қилинди

"Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

 

I. Қарорнинг мақсади

Мамлакатимизда меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, аҳолининг ишчанлик фаоллигини ошириш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш, шу асосда уларни доимий даромад келтирадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали бандлигини таъминлаш.

 

II. Қарорнинг мазмун-моҳияти

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар ташкил этилади:

·2021 йил 1 январга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда "Ишга марҳамат” мономарказлари;

·Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;

·Тошкент шаҳри туманларида қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари;

·Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари.

 

Шунга кўра, нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторларга давлат ёрдамикўрсатилади.

"Ишга марҳамат” мономарказлари ва тегишли касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда150 миллиард сўммаблағ ажратилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб "Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари битирувчиларининг касбий малакаси WorldSkills стандартлари асосида баҳоланиб, ундан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакатимизда ва хорижий давлатларда тан олинадиганSkills паспорти берилади ва касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг Ягона реестри шакллантирилади.

"Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари томонидан битирувчиларга берилганўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжатҳамдаSkills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, бироқ, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.

Нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларида таълим олган ҳамда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартлар даражасида касбий малака сертификатини (Skills паспорти) олган битирувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги имтиёзлар берилади:

·касб-ҳунарга ўқиш ва малака имтиҳонини топшириш харажатлари қопланади;

·тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун рағбатлантириш субсидиялари ажратилади;

·ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга йўлланма берилади.

Қарор билан шунингдек, Аҳоли бандлигини таъминлаш ва ишчи кучининг рақобатбардошлигини ошириш дастуритасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадарҳар бир ҳудудда камида биттадан "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари ўртасида очиқ танлов ўтказишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Танлов ғолибларининг лойиҳаларини молиялаштириш учунБандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда50 миллиард сўм маблағ ажратилади.

2020 йилда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида тажриба тариқасида:

ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратаётган тадбиркорларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқалиҳар бир яратилаётган иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 бараваригача (5млн 575 минг сўм), бироқ жами ҳар бир тадбиркор учун БҲМнинг 500 баравари (111 млн 500 минг сўм)дан ошмаган миқдорда 3 йил муддатга, бир йиллик имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида, яратилган иш ўрнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг камида бир йил ишлаши шарти биланмикрокредитлар ажратиш тартиби жорий этилади;

ишга лаёқатли ногиронлиги бўлган шахсларнинг электрон реестри шакллантириладива реестрга киритилган шахсларни бўш иш ўринларига жойлаштиришга кўмаклашилади;

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобиданҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМнинг 40 бараваригача (8 млн 920 минг сўм)миқдорда субсидия ажратилади;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса, кам таъминланган ва меҳнат мигрантлари оилаларининг аъзолари, ногиронлиги бўлган шахсларнибепул ўқитиш курслариташкил этилади.

Қарорга мувофиқ, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шунингдек, ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган ва "labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари, хорижий тиллар ва касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетишдан олдин давлат ёки нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларига, ишлаб чиқаришнинг ўзида ўқитиш учун ташкилот ҳамда "уста-шогирд” мактабларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобиданҳар бир таълим олувчи учун бир ойда БҲМнинг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган(892 минг сўм) миқдорда грантлар ажратилади.

Бунда ўқитиш ташкилот ҳамда "уста-шогирд” мактаблари билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими.

 

Президент қарори қабул қилинди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.