Лицензиялаш соҳасида ислоҳот

Лицензиялаш соҳасида ислоҳот.

"Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан 200 га яқин бюрократик жараёнлар қисқартирилади.

1. Соҳага илк маротаба хабардор қилиш тартиби алоҳида институт сифатида жорий этилмоқда.

Хабарнома юборишда жисмоний ҳамда юридик шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган талаб ва шартларга риоя этиш мажбуриятини ўз зиммасига олади ва уларнинг фаолияти белгиланган талабларга мувофиқ келишини ўзлари тасдиқлайди.Бунда фаолиятни бошлаш ёки ҳаракатни амалга ошириш учун ваколатли орган ҳужжатларни кўриб чиқиб, қарор қабул қилинмайди.

Фармон билан 17 та лицензияланадиган фаолият йўналишлари
ва 14 турдаги рухсатномалар хабардор қилиш механизмига ўтказилмоқда.

Хусусан, мактабдан ташқари таълим, чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари, ломбард, ветеринария даволаш, алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш каби фаолиятларини ваколатли органларни хабардор қилиш орқали бошлаш мумкин бўлади. Оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш ҳам энди хабардор қилиш тизимига ўтади.

2. Лицензияланадиган ва рухсатнома олиш талаб этиладиган фаолият турлари сони сезиларли камаймоқда

Инсон соғлиғига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланади ҳамда хавфлилик даражаси паст бўлган фаолиятларни тартибга солишнинг муқобил усулларига ўтилади. Бунда «тартибга солиш гильотинаси» усулини қўллаш орқали айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинмоқда.

Фармонга кўра,70 талицензияланадиган фаолият йўналишлари ва35тарухсатномани бекор қилиш ёки муқобил шаклларга ўтказиш назарда тутилмоқда.

Лицензия ва рухсат бериш характеридаги ҳужжатларни қисқартириш натижасида тадбиркорлик субъектларининг йилига қарийб40 млрдсўм маблағлари иқтисод қилиниб, ўз ихтиёрида қолдирилади.

Мазкур йўналишда аудиторлик, баҳолаш, риэлторлик, фонограммаларни тайёрлаш, юкларни автомобиль транспортида шаҳарда, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро ташиш фаолиятига лицензиялар бекор қилинмоқда. Шунингдек, хорижий ишчи кучларини жалб қилишга рухсатнома ва спорт иншооти объекти паспортини олиш ҳам бекор қилинмоқда.

3. Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш жараёнлари тўлиқ электронлаштирилади

Бунинг учун «Лицензия» ахборот тизими ишлаб чиқилиб, барча лицензия, рухсатнома ва хабарномаларни ягона портал орқали ҳужжат топшириш, кўриб чиқиш ва уни бериш амалиёти йўлга қўйилади.

Ваколатли органларга мурожаат қилиш, ҳужжатларни топшириш фақат электрон амалга оширилиши бегиланяпти.

Тадбиркордан ортиқча ҳужжатларни сўрашга чек қўйилади. Лицензия бериш учун бошқа органнинг маълумотномаси ёки бошқа ҳужжати керак бўлса тадбиркор иштирокисиз ваколатли органнинг ўзи ягона тизим орқали олади.

Фармон бўйича лицензия ва рухсатномаларни махсус қоғоз бланкаларда расмийлаштириш амалиётидан воз кечиб, QR-код қўйилган электрон ҳужжатлар тақдим этишга тўлиқ ўтилади.

Мазкур ишлар натижасида, маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишдагикоррупцион ҳолатларнинг юзага келиши чекланади,тадбиркорларнинг Тошкент шаҳрига келиб-кетиши билан боғлиқвақт ва молиявий харажатлари иқтисод қилинади, давлат органларининг махсус бланкаларни ишлаб чиқаришга бир йилда йўналтирадиган13 млрдсўмдан ортиқмаблағлари тежалади ва қарийб3,5млн дона қоғозсарфланиши олди олинади.

4. Бизнес жараёнлар ва маъмурий тартиблар енгиллаштирилади

Лицензия талаб ва шартлари рақобатни чекловчи қоидаларни, яъни товар ва хизматлар бозорига кириб келишга тўсиқ бўлувчи омилларни қисқартириш нуқтайи назаридан қайта кўриб чиқилди.

115 талицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланмоқда ҳамда 14 турдагифаолиятлар бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари қисқартирилмоқда.

5. Ваколатли органлар ташаббуси билан лицензия ва рухсатномаларни тугатиш ва бекор қилиш фақат суд тартибида амалга оширилади

Шу билан бирга, лицензия бериш тўғрисидаги аризалар ўз вақтида кўриб чиқилмаса, тадбиркорлик субъектининг розилиги билан унга автоматик равишда лицензия ёки рухсатнома расмийлаштириб берилади. Бундай имконият «Лицензия» ахборот тизимида назарда тутилади.

6. Давлат унитар корхоналари ва муассасалари томонидан фаолиятнинг лицензияланадиган турларини тегишли лицензияни олмасдан амалга ошириш ҳуқуқи бекор бўлмоқда

Мазкур қоида давлат корхоналарини хусусий тадбиркорлардан устун қўйишга, бозорда тенг бўлмаган шароитларнинг яратилишига, давлат корхоналарининг монопол мавқега эга бўлиб қолишига олиб келди. Шу билан бирга, ушбу ташкилотларда лицензия талаб ва шартларга риоя этилиши устидан назорат амалга оширилмай қолиши каби салбий оқибатлар юзага келди.

Фармонга кўра, қайд этилган ташкилотлар жорий йил охирига қадар тегишли лицензияни расмийлаштириш чораларини кўришлари лозим.

7. Соҳага жамоатчилик назорати механизмлари жорий этилмоқда

Фармонга мувофиқ, фуқаролар бирор-бир шахсларнинг муайян фаолият билан лицензиясиз, рухсатномасиз ёки хабарнома юбормасдан шуғулланаётгани, белгиланган талаб ва шартларни бузаётгани ҳолатларини аниқласалар ва бу тўғрисида тегишли ваколатли органларга хабар беришса, ҳуқуқбузарлик ўз тасдиғини топган тақдирда ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида пул мукофотибилан рағбатлантирилади.

Шунингдек, ваколатли органлар томонидан ҳам қонун бузилиш ҳолатларини аниқлаб хабар беришганда ҳам фуқаролар рағбатлантирилишади.

8. Рухсат бериш тартиб-таомилларига доир муносабатларни тартибга солувчи қонунчиликни тизимлаштириш, кодификациялаш ва норматив юкини қисқартириш чоралари кўрилади

20 йил аввалқабул қилинган «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги, шунингдек «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунларни бирлаштириш орқали ягона қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, лицензия ва рухсатномаларнинг паспортлари жорий қилинади. Паспортларни ишлаб чиқиш натижасида тадбиркор катта ҳажмли низомлар билан танишиб ўтиришга зарурати қолмайди. Фаолиятни амалга ошириш учун асосий маълумот ва талаблар битта ҳужжат – паспортларда акс эттирилади.

Навбаҳор туман

адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.