Мукофот пули оладиган тиббиёт ходимлари тоифалари аниқ белгилаб қўйилган.

Мукофот пули оладиган тиббиёт ходимлари тоифалари аниқ белгилаб қўйилган.

 

Сўнгги пайтда cоғлиқни сақлаш тизими ходимлари орасида рағбатлантирувчи мукофотлар бўйича эътирозлар кўпаймоқда. Бир нечта тиббий масканлар шифокорлари ОАВ орқали ўзларига берилиши керак бўлган маблағларни ололмаётганлари бўйича мурожаатлар билан ҳам чиқишди.

Давлат раҳбари фармони ва қарорида ҳам, Вазирлар Маҳкамасининг унга асосланган қарорида ҳам коронавирус пандемиясига қарши курашда айнан қайси тоифа ходимлар рағбатлантирилиши аниқ кўрсатиб ўтилган. СЭОМ ходимлари, махсус шифохоналардаги ходимлар ва тез тиббий ёрдам бригадаларини алоҳида рағбатлантириш кўзда тутилган.

Кўпчилик тизим ходимлари ўзларининг иш жараёнида 25 млн, 15 млн, 10 млн сўм каби йирик маблағлар олишни хоҳлайди. Аммо бу маблағлар фақат COVID-19'ни давлолашга ихтисослашган махсус клиникалар ходимларига берилади. Ёки коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган санитария-эпидемиология хизмати ходимлари шулар жумласидандир.

Амалиётда эса айрим оилавий поликлиникалар шифокорлари ҳам "биз ҳам коронавирусга қарши курашаяпмиз-ку, COVID-19'га дуч келяпмиз-ку, нега бизга мукофот берилмайди?” – дея эътироз билдиришмоқда.

Аммо уларга бу маблағни бериш имконияти мавжуд эмас. Чунки поликлиникалар ва реанимация бўлимларини узлуксиз назоратда ётадиган оғир беморлар мавжуд клиникаларга таққослаб бўлмайди. Зарарланиш таваккалчилиги кескин фарқ қилади.

Айрим ҳолларда маблағларни тўлашда озгина кечикишлар, ноаниқликлар бўлди. Аммо ҳозир буларнинг бари бартараф қилинган. Барча ходимлар ўзларига белгиланган тўловларни олмоқдалар. Бунинг учун Республика махсус комиссия назорати остида ССВ, Молия вазирлиги, Марказий банк ҳамжиҳатликда мунтазам ишлаяпти.

Шу ўринда бир нарсани таъкидлаб ўтиш лозимки, 15 млн, 25 млн сўмлик рағбатлантирувчи пулларни олишмаса-да, коронавирусга қарши курашиш тадбирларда қатнашаётган СЭОМ ходимлари ҳам кунлик 6 фоизли устамаларни мунтазам олишяпти. Айтайлик, маоши 2 млн сўм бўлган ходимга бир кунлик 120 минг сўм қўшилади, яъни ойига 20 кун ишласа, қўшимча 2,4 млн сўм олади.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил июль ойида қабул қилинган "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 458-сон қарорида тез тиббий ёрдам соҳасида фақат врачларга 5 млн, ўрта тиббий ходимларга (фельдшерлар ва санитарлар) 4 млн сўм, ҳайдовчиларга 3 млн сўмлик бир марталик моддий рағбатлантириш кўзда тутилган.

Қарордаги битта ҳолатга ойдинлик киритиб кетиш керак: соҳанинг диспетчер, дориларни тахловчи каби кўпчилик вакиллари ҳам "тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” деган жойини ўқиб, "бизга ҳам қўшимча пул берилиши керак” деб нотўғри тушунчага келмоқдалар. Аслида қарорда аниқ қилиб кўрсатиб кетилган.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, пандемияга қарши кураш жараёнида иштирок этаётганларнинг ҳаммаларига муносиб эътибор қаратилаяпти.

 

Навбаҳор туман

адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Мукофот пули оладиган тиббиёт ходимлари тоифалари аниқ белгилаб қўйилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.