Навбаҳорлик болажонлар учун яна бир қулайлик
Навбаҳор тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан дастур асосида туман марказидаги "Бешработ” маҳалласи "А.Навоий” кўчасидаги 3 та кўп қаватли уй-жойлар олдида жойлашган таъмирталаб бўлган болалар майдончасини таъмирлаш ва "Бобуршоҳ” кўчасида жойлашган 4 та кўп қаватли уй-жойлар олдида қаровсиз турган ер майдонида янги, замонавий болалар майдончасини қуриш ишлари амалга оширилмоқда. Бундай хайрли ишлар келажагимиз бўлмиш болажонларни соғлом ва ақлли бўлиб вояга етишлари учун хизмат қилиши табиий.