Энергия ресурсларига 29 та ҳолатда 49 млн. сўм зарар етказилган.

Энергия ресурсларига 29 та ҳолатда 49 млн. сўм зарар етказилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.05.2017 йилдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5059-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бюро органларининг асосий вазифалари этиб электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож қилиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш, энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтирилишини таъминлаш, энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш ва бошқа бир қатор вазифалар белгиланган.

Навбаҳор туманида олиб борилган кенг қамровли тушунтириш-тарғибот тадбирларига қарамасдан, айрим аҳоли-истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газ истеъмоли соҳаси ҳамон ҳуқуқбузарликлар содир этилиб келинмоқда.

Хусусан, Мажбурий ижро бюроси Навбаҳор туман бўлими томонидан 2020 йилнинг шу даврига қадар электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жами 29 та (электр энергиясидан 22 та ва табиий газдан 9 та) ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Аниқланган ҳуқуқбузарликлар натижасида таъминотчи корхоналарга жами 49.752.981 сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, олиб борилган суруштирув давомида 25.466.626 сўмлик зарарларнинг ундирилиши таъминланди.

Мисол ўрнида, Навбахор туманида яшовчи фуқаро Махмудов Жасур (исм шарифи ўзгартирилган) муқаддам Навбаҳор туман маъмурий судининг қарори билан электр энергиядан ноқонуний фойдаланганлиги учун жавобгарликка тортилган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, бир йил давомида иккинчи маротаба, такроран хонадонида ноқонуний равишда электр энергиясига улаб фойдаланаётганлиги ҳолати аниқланган.

Фуқаро Ж.Махмудов томонидан туман электр таъминоти корхонаси манфаатларига жами 4.832.985 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланиб, зарар тўлиқ тўлаб берилган. Мазкур қонунбузилиш ҳолати юзасидан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

МИБНавбаҳор туман

бўлими суриштирувчиси Комил Пирматов

Энергия ресурсларига 29 та ҳолатда 49 млн. сўм зарар етказилган.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.